Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жанозадан кейин мархумни хонадорнига бориш бормаслик масаласи!

00:00 / 31.08.2009 | eski savollar | 465
Ассаламу алайкум устоз!Сизга Фарғона шахридан, бир масала бўйича мурожаат қиляпмиз.Гап шундаки масжид имомимиз жаноза намозларини ўқиб мусулмонларнинг гарданидаги вожибни соқит қилиб келади.Дафн маросимларигача бориб иштирок этади. Лекин мархум чиққан хонадонга эртаси куни бормайди (сабаби:хонадон ахлларига ортиқча оғирлик туширмаслик учун). Одамлар эса бу инсонни ортидан ғийбатлар қилиб, «нимага келмаяпти» деб, хар хил бўлмағур гапларни гапиришади. Уларнинг наздида имом жаноза ўқилган кундан кейин хам мархумнинг уйига бориши шартдай. Имом бу нарса шарт эмаслигини одамларга тушунтирмоқчи бўлган эди, Фарғона шахрининг бошқа бир имоми бу нарса (жанозадан кейин, иккинчи кунга хам майит уйига бормоқлик ) суннат эканлигини айтиб, бизнинг имомни гўёки «илмсиз»дай кўрсатиб, одамлар ичида бехурмат қилгандай бўлди. Суннат дейишга-ку деди, аммо хеч қандай хужжат келтирмади. Назаримда масалага «илмсизлик» билан ёндашилгандай. «Майит дафн этилгач, иккинчи куни имомнинг майит хонадонига бориши суннат эканлигига шариатда хужжат борми» деб, сиздан сўрашга мажбур бўлмоқдамиз. Зора сизнинг масалага берган жавобингиз билан ушбу холатнинг ечими топилса.Хуллас саволимиз қуйидаича:1)Масжид имомининг майит дафн этилгач, эртасига (иккинчи) куни майит хонадонига бориши суннат эканлигига шариатда хужжат борми? 2)Масжид имомининг майит дафн этилгач, эртасига (иккинчи) куни майит хонадонига бориши шартми?Жазоколлоху хойрон.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Бунга ҳужжат йўқ.2. Шарт эмас.

Топ рейтинг www.uz Openstat