Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Сўкишга мажбур бўлиб қолинганда

08:31 / 25.08.2017 | Хошимжон | 4382

Ассалому алайкум! Ҳурматли  устозлар, мен  яқинда ибодат  қилишни бошлаганлигим  учун  сизларни сайтингиздан  фойдаланиб  жуда  кўп  нарсаларни  билиб, ўзимни  қилаётган  ибодатларимни янада  мустаҳкамлаш учун ҳаракат  қилмоқдаман. Лекин  мени бир  нарса  ўйлантириб  қўйди. Намозхон, ибодат  қилаётган мўмин  кишилар бировни сўкиши, ҳақоратлаши  ва  лаънатлаши  мукин эмаслигини биламан, лекин  шунга  зарурат  бўлиб  қолса  нима  қилиш  мумкин?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Мўмин киши сўкингувчи бўлмайди.

وَقَالَ أَنَسٌ رَضِي اللهُ عَنْهُ: لَمْ يَكُنْ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَاحِشًا وَلَا لَعَّانًا وَلَا سَبَّابًا، كَانَ يَقُولُ عِنْدَ الْمَعْتَبَةِ مَا لَهُ تَرِبَ جَبِينُهُ. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ

Анас розияллоҳу анҳу: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам фаҳш сўз айтувчи, лаънатловчи ва сўкувчи бўлмаганлар. У зот итоб қилиш пайтида «У пешонанг ерга ишқалгурга нима бўлган?» дер эдилар», деди». Бухорий ривоят қилганлар. Шарҳ: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бировдан аччиқлари чиққанда айтадиган гаплари шундан иборат эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ўрнак олиб, ҳар бир мўмин-мусулмон сўкиш, лаънатлаш ва фаҳш сўз айтишдан ўзини четга олмоғи лозим.

عَنْ عَبْدِ اللهِ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: لَيْسَ الْمُؤْمِنُ بِالطَّعَّانِ وَلَا اللَّعَّانِ وَلَا الْفَاحِشِ وَلَا الْبَذِيءِ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ

Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мўмин кўп таъна қилувчи ҳам, кўп лаънатловчи ҳам, фаҳш сўз айтувчи ҳам ва тили бемаза ҳам эмасдир», дедилар». Термизий ривоят қилганлар. Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам мўмин киши йироқда бўлиши лозим бўлган тўрт хил ёмон ахлоқ ҳақида сўз юритмоқдалар: 1. Кўп таъна қилувчи. Кишиларга турли нарсалардан таъна қилавериш мўмин бандага лозим эмас. Бу одат кишилар учун озор бўлади. Мўмин киши ҳеч кимга озор бермаслиги лозим. 2. Кўп лаънатловчи. Аввал ҳам ўрганиб ўтганимиздек, бировларни ва ҳатто нарсаларни ҳам лаънатлаш дуруст эмас. Кўпчилик ҳолатларда лаънат лаънатловчининг ўзига қайтиб келиши турган гап. 3. Фаҳш сўз айтувчи. Баъзи бир одамларнинг оғзидан сал нарсага уятсиз сўзлар чиқаверади. Бундай одамлар бўлган-бўлмаган нарсага шармсиз, ҳаёсиз гапларни айтаверадилар. Мўмин банда бундай нарсадан мутлақо узоқда бўлиши лозим. 4. Тили бемаза. Тили бемаза одамни баъзилар сассиқ сўзли одам ҳам деб атайдилар. Мўмин киши ширин каломли инсон бўлиши керак. Бемаза гапларни айтиш унга муносиб эмас. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat