Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Инсоннинг тақдири ҳақида

06:04 / 18.10.2017 | 4290

Ассалому алайкум! Инсоннинг ўз тақдирига таъсир кўрсатиши қай даражада тўғри? Инсон ҳаётида ҳар хил воқeалар содир бўлади. Баъзи инсонлар кимларнидир бу бўлган воқeаларда бутун умр айблаб ўтишади. Аслида эса бу нарса Аллоҳнинг иродаси, қазои қадари бўлади. Масалан, фарзандлар ота-оналарининг қаршилиги билан ўзлари хоҳламаган инсон билан бутун умрлик ҳаётларини боғлашади. Турмуш ўртоғидан норозиликлар пайдо бўлганда, кўнгил қўйган инсонидeк бўла олмагани учун бутун умр афсусланиб, нeга ўшанда қатъий туриб, ота-онамга қарши чиқмаган эканман дeб афсусда яшаётганлар ҳам кўп. Саволим шундан иборатки, Аллоҳнинг тақдири учун инсонларни айблаш тўғрими? Ҳаётимиздаги кўпгина воқeаларнинг содир бўлиши қайсидир маънода бизнинг танловларимизга боғлиқми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Айблаш тўғри эмас. Кечадан фақат ибрат олинади, эрта учун астойдил ҳаракат қилиниади, бугун учун муносиб ҳаёт кечирилади.

أَنَّ أَبَا هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ رَضِي اللهُ عَنْهُ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: احْتَجَّ آدَمُ وَمُوسَى، فَقَالَ لَهُ مُوسَى: أَنْتَ آدَمُ الَّذِي أَخْرَجَتْكَ خَطِيئَتُكَ مِنَ الْجَنَّةِ؟ فَقَالَ لَهُ آدَمُ: أَنْتَ مُوسَى الَّذِي اصْطَفَاكَ اللهُ بِرِسَالَاتِهِ وَبِكَلَامِهِ، ثُمَّ تَلُومُنِي عَلَى أَمْرٍ قُدِّرَ عَلَيَّ قَبْلَ أَنْ أُخْلَقَ؟» فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «فَحَجَّ آدَمُ مُوسَى» مَرَّتَيْنِ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Одам билан Мусо ҳужжатлашиб қолишди. Мусо унга: «Хатоси жаннатдан чиқарган Одам сенмисан?» деди. Шунда Одам унга: Сен Аллоҳ Ўзининг рисолати ва каломи ила танлаб олган Мусомисан? Ҳали яратилмасимдан менга тақдир қилиб қўйилган иш учун мени маломат қиласан а! Шундай қилиб, Одам Мусони ҳужжатда енгиб қўйди – дедилар. Изоҳ: Уламолар: «Бу учрашув Руҳлар оламида ёки Мусо алайҳиссаломнинг ҳаётларида юз берган бўлиши ҳам, қиёмат кунининг манзараларидан бири бўлиши ҳам мумкин», дейишади. Мусо алайҳиссалом қавмларидан кўп озор тортганлари таъсирида Одам алайҳиссаломни қилган хатолари учун койимоқчи бўлади. Шунда Одам алайҳиссалом мот бўлиб қолмасдан, у кишига муносиб жавоб қайтариш учун, юқоридаги гап билан вазиятдан чиқиб кетади. У киши бунда ҳаргиз ўз гуноҳларини тақдирдан тўнкашни назарда тутмаган. Ҳадисдаги «енгиб қўйди» жумласи ҳам шуни таъкидлайди. (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat