Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қарз қоладими ёки йўқ?

11:00 / 25.10.2017 | Dilnoza | 3939

Ассалому алайкум!  Менинг турмуш ўртоғим жиянларига ўртоқларидан арендага машина олиш учун ўртада туриб гаплашиб олиб берган эдилар. Машинанинг пулини ўша жиянлари тўлаши керак эди, вақт ўтиб келишилган пулни жиянлари бермади ва машинани бировга сотиб юборди. Эндиги кунда турмуш ўртоғим ўртада туриб гаплашиб берганлиги учун машинаниг келишилган бахосини тўламоқдалар. Жиянлари қарзни тўлашда бизга ёрдам бермаяпти. Саволим турмуш ўртоғим тўғри иш қиляптиларми? Бу қарз тўланиб бўлгандаям жиянларининг бўйнида қарз бўлиб қоладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Тўламаса мен бераман деб кафил бўлган бўлса, тўлаши зиммасига вожиб бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat