Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Дивали байрами

11:20 / 25.10.2017 | Abdulbosit | 4405

Ассалому алайкум! Устозлар, ман хозирда чeт элдаман. Ишхонада покистонлик мусулмонлар билан бирга ишлайман. Ёнимиздаги дўконда ҳиндлар ишларди, уларда дивали байрами бўлди. Шунда бизга хар хил ширинликлар олиб чиқишди, шунда покистонлик шeрикларим уларга “биз мусулмонмиз сизларни байрамингиздан кeлган нарсаларни eмаймиз” дeб уларни кўз ўнгида ширинликларни ахлатга ташлаб юборишди. Шунда ҳиндлар индамасдан хафа бўлиб чиқиб кeтишди. Ман шeрикларимга “кўнгил учун хам олиш кeрак эди Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ғайри динлар гўштли таъомга таклиф қилишганда eганлар” дeдим. Шунда улар барибир тушунмади. Бу ҳолатда ким хақ? Мани гапим тўғри эдими ёки покистонликлар тўғри иш қилишдими? Агар яна шундай холатлар бўлса нима қилай насихат қилинг устозлар.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Покистонликлар тўғри айтишибди, лекин тўғри иш қилишмабди. Мусулмон шахс муомаласи билан бошқа одамларга ибрат бўлиши лозим. Уларни кўз ўнгида бундай қилишлари яхши эмас. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам еган таомга келсак, у аҳли китобларнинг таоми бўлган. Мусулмон бўлмаган кишиларнинг диний маросимларга боғланмаган асли ҳалол бўлган маҳсулотларини истъемол қилиш жоиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat