Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Китоб ўқиш ҳақида

19:42 / 29.11.2017 | Muhlisa | 2119

Ассалому алайкум! Устозлар, мен чет эл китобоарини(романлар, психологик китобоар) ўқишни яхши кўраман ва баъзида кўпроқ вақтимни китоб ўқишга сарфлаб қўяман. Олдинги саволларда ўқиганимда футболга мухлислик қилиш, телевизор кўп кўришдан тийилишлик Исломнинг хуснидир деб ўқигандим. Сўрамоқчи бўлганим мен ҳам китобларни ўқиб телевизор кўргандек кўп вақтимни бехуда сарфлаб гунохга ботмаётганмикинман?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Ҳозирги кунда китоблар жуда кўп. Инсон китоб ўқишда ҳам тўғри меъёрни танлаши керак. Энг биринчи ўринда фарзи айн бўлган илмни ўрганишга киришиш керак. Кейинги ўринларда дин ёки дунёвий ишларда кўмак берадиганини танлаш керак. Устозларимиз “Инсоннинг ҳар бир куни қиёматда бериладиган номаи аъмолнинг бир саҳифасидир. Уни бемаъни кинолар, суратлар, роман, қиёмат кунида барчанинг олдида саҳифалари кўрилганда шарманда қиладиган нарсалар билан тўлдирманглар” дер эдилар. Талабалик давримизда яшаш жойимизга эрталабдан кечгача кинохонада кино қўядиган бир йигит ҳам келиб турар эди. У бир кунда 5-6тага яқин кино қўяр эди. Талабалар унга “Бизнинг номаи аъмолимиз 30 пора Қуръон, ҳадис, намозлар, жамиятга фойдали ишлар тўпланган бир китобимиз бўлса, қиёмат куни сизни кинолар тўплами бўлган номаи аъмолингиз бўладими” деб ҳазил қилишар эди. Бу дегани дунёвий китоб ўқимаслик керак дегани эмас. Улардан бирор бир мақсад кўзда тутилган бўлиши керак. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat