Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Садақа

20:32 / 29.11.2017 | Sirojiddin | 2928

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, мани садақа ҳақида саволим бор эди. Уйимиздаги ҳайвонлар ва паррандаларга eм ёки дон бeраётганимизда садақани ният қилиб бeрсак садақа қилганни ҳисобига ўтадими ёки зиммамиздаги вазифа бўлгани учун бу садақа бўлмайдими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Албатта садақа ҳисобида ўтади. Ҳар бир мусулмон намоз ва рўзага алоҳида алоҳида ният қилганидек, қиладиган ҳар бир ишига бир бор тўхтаб ният қилиб олса, у одатликдан савоб амалига айланади. Ўтган барча устозларимиз инсон кунлик ҳаётидаги ҳар бир ишини ниятини ўрганиши керак. ҳатто фарзандини эркалашда ҳам фарзандни қўлга олишдан олдин бир тўхтаб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай қилар эдилар деб ният қилса, суннатга амал қилганнинг савобини олади.

عَنْ سَعْدِ بْنِ أَبِي وَقَّاصٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ: أَنَّهُ أَخْبَرَهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: إِنَّكَ لَنْ تُنْفِقَ نَفَقَةً تَبْتَغِي بِهَا وَجْهَ اللهِ إِلَّا أُجِرْتَ عَلَيْهَا، حَتَّى مَا تَجْعَلُ فِي فِي امْرَأَتِكَ

Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳнинг важҳини (розилигини) истаб нафақа қилсанг, унга албатта ажр оласан, ҳатто аёлингнинг оғзига солиб қўйган нарсанг учун ҳам», дедилар». (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat