Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Спортда халол курашиш

00:00 / 28.05.2010 | eski savollar | 491
Ассалому алайкум, мухтарам Шайх Хазратлари.Сизга куйидаги масалада савол бермокчиман.Маълумки, хозирги пайтда спортчиларимиз халкаро майдонларга юртимиз шарафини химоя килиб келмокдалар, шу жумладан, футболчиларимиз хам. Кузатишлар шуни курсатмокдаки, футбол жамоаларимиз Осиё микёсидаги мусобакаларда куп муаммоларга дуч келмокдалар. Яъни, айрим давлатлар, аникроги араб мамлакатлари футболчилари томонидан халол кураш принципларининг купол равишда бузилиши, гирром уйинлар, ракибини асабига тегиш учун юзига тупуриш, бикинига туртиш, вактни чузиш учун майдонда чузилиб ётиш каби «хунар»лари мунтазам равишда кузатилиб келинмокда. Бунинг устига, айнан араб мамлакатларидан тайинланган хакам (судья) лар томонидан бундай киликларга очикчасига куз юмиш, ракибларимизга нохалол, гирром натижаларни таъминлаб бериш холатларига куп дуч келмокдамиз. Мухлисларимизни таажжубга солгани, шу ишларни мусулмон мамлакатлари вакиллари содир этишлари булмокда.Юкоридаги холатларга ислом динида кандай хукм бор? Спорт курашларида нопоклик ва гирромлик каби холатларга шаърий муносабат кандай булади? Жавобингиз учун олдиндан ташаккур.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Бу нарсаларнинг ҳаммасини шариат манъ қилган.

Топ рейтинг www.uz Openstat