Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Оиламдаги ҳолат

11:50 / 09.12.2017 | комилс | 3721

Ассаламу алайкум! Саволим шуки мен турмушга чиққанимга 7 йил бўлди. Ўша вақтлар одий одамлардек эдик, 2 нафар ўғлим бор, менга қариндошларни зиёрат қилиш, онамни уйигаям келишим эримга ёқмайди. Йиғлаб ялинсамам рухсат бермайдилар. Тўй-маракаларга боришга умуман ҳаққим йўқ, мен тоғам, буви бувамни қўлида катта бўлганман. 1 укам бор, онам Россияда ишлайдилар, 1 йилда 1 ойга келадилар. Шунда ҳам 2 марта зўрға келдик. Отам 3 ёшлигимда чет элга бориб, шундан кемадилар. 8 йилдан сўнг келиб бошқага уйландилар. Менинг 4 холам ва тоғамдан бошқа қариндошларим йўқ. Яна бир гап, у киши мани ўз болаларимга ушлаб турадилар ва ўз боламдан таёқ еган пайтларим кўп, кўкарган жойимам бўлган, ўза болаларимга беҳурмат қилади. Шуни сўрамоқчийдимки, тоғам ва қариндашларни зиёрат қилишга ва тўй маракаларга қўймасликлари ва болаларимга ўргатаётганлари тўғрими? Жавоб учун раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Эр хотиннинг хўжайини эмас. У аёлнинг умр йўлдоши, эрнинг қўлидаги омонати, Аллоҳнинг суюкли бандасидир. Хусусан намозда, солиҳ амалларда бардавом бўлса унинг Аллоҳнинг наздида даражоти баланд бўлади. Унга зулм қилиш, обрўсини тўкиш, ўз туқан боласига урдириш ўта жирканч иш ҳисобланади. Агар аёл “Аллоҳга солдим” деса эрнинг ҳолига вой бўлади.  Эр ўзини ўнглаб олиши учун ва аёлидан кечирим сўраши учун Аллоҳ таоло муҳлат бериши мумкин. Бунга алданиб қолмаслиги керак. Аллоҳ урса ёмон бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat