Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ака ука қарз

13:49 / 31 март | Бахтиёр Бахтиёрович | 498
Ассалому алайкум! Акам ва мен мана кўп йилдирки хар биримиз ўз бизнесимиз билан шуғулланиб келамиз. Лекин нимадир бўлиб акамнинг ишлари орқага кетиб мана бир йилдирки қарзга ботиб қолганлар. Автомашинаси, участкалари, хуллас борини сотиб бўлдилар. Хали бир қанча қарзи турибти яна. Бу орада акам билан орамиз узоқлашиб уришиб хам қолдик. Онам акам билан яшайди. Мен пойтахтда яшайман. Акам билан уришиб қолганимиз учун онамни хам кўргани боролмаябман. Онам узлари бир-икки ойда бир келиб бизни, болаларимни кўриб кетябдилар. Тўғриси мени пулим бор акамга бериб турай десам, лекин эртага қайтаришидан гумондаман. Шунинг учун ёрдам берсангиз нима қилай пул бериб турайми? Онамни ўзлари келиб куриб кетятганлари учун хам диққат бўлиб кетябман.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Сиз шундайлигича пул беришингиз билан иш битмайди. Бирор ишни йўлга қўйишига ёрдам беринг. 

عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ أَنَّ رَجُلًا مِنْ الْأَنْصَارِ أَتَى النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَسْأَلُهُ، فَقَالَ لَهُ: مَا فِي بَيْتِك شَيْءٌ؟ قَالَ: بَلَى، حِلْسٌ يُلْبَسُ بَعْضُهُ، وَيُبْسَطُ بَعْضُهُ، وَقَعْبٌ يُشْرَبُ فِيهِ الْمَاءُ، قَالَ: آتِنِي بِهِمَا، فَأَتَاهُ بِهِمَا فَأَخَذَهُمَا رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، وَقَالَ: " مَنْ يَشْتَرِي هَذَيْنِ؟" فَقَالَ رَجُلٌ: أَنَا آخُذُهُمَا بِدِرْهَمٍ، قَالَ: "مَنْ يَزِيدُ عَلَى دِرْهَمٍ" ؟ مَرَّتَيْنِ أَوْ ثَلَاثًا، فَقَالَ رَجُلٌ: أَنَا آخُذُهُمَا بِدِرْهَمَيْنِ، فَأَعْطَاهُمَا إيَّاهُ، وَأَخَذَ الدِّرْهَمَيْنِ، فَأَعْطَاهُمَا الْأَنْصَارِيَّ، وَقَالَ: "اشْتَرِ بِأَحَدِهِمَا طَعَامًا فَانْبِذْهُ إلَى أَهْلِك، وَاشْتَرِ بِالْآخَرِ قَدُومًا، فَأْتِنِي بِهِ" ، فَأَتَاهُ بِهِ، فَشَدَّ فِيهِ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عُودًا بِيَدِهِ، ثُمَّ قَالَ لَهُ: "اذْهَبْ فَاحْتُطِبَ، وَبِعْ، وَلَا أَرَيَنَّكَ خَمْسَةَ عَشَرَ يَوْمًا" ، فَذَهَبَ الرَّجُلُ يَحْتَطِبُ وَيَبِيعُ، فَجَاءَ، وَقَدْ أَصَابَ عَشَرَةَ دَرَاهِمَ، فَاشْتَرِي بِبَعْضِهَا ثَوْبًا، وَبِبَعْضِهَا طَعَامًا، فَقَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: "هَذَا خَيْرٌ لَك مِنْ أَنْ تَجِيءَ الْمَسْأَلَةَ نُكْتَةً فِي وَجْهِك يَوْمَ الْقِيَامَةِ، إنَّ الْمَسْأَلَةَ لَا تَصْلُحُ إلَّا لِثَلَاثَةٍ، لِذِي فَقْرٍ مُدْقِعٍ، أَوْ لِذِي غُرْمٍ مُفْظِعٍ، أَوْ لِذِي دَمٍ مُوجِعٍ" رَوَاهُ أَصْحَابُ السُّنَنِ الْأَرْبَعَةِ  

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:  
Ансорлардан бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб нарса сўради. Шунда у зот унга: “Уйингда ҳеч нарса йўқми” дедилар. “Йўқ, ҳач нарса йўв. Баъзисини устимизга баъзисини остимизга қилиб оладиган ёпинғичимиз ва сув ичиладиган идишимиз бор” деди. У зот “Иккисини олиб кел” дедилар. У киши иккисини олиб келган эди Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларни олиб: “Ким мендан бу иккаласини сотиб олади” дедилар. Бир киши “Мен иккисини бир дирҳамга оламан” деди. Кейин икки ёки уч бор “Ким бир дирҳамга зиёда қилади” дедилар. Бир киши “Мен уни икки дирҳамга оламан” деган эди Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у иккисини унга бериб икки дирҳамини олдилар ва ансорийга бердилар. Сўнг “Бир дирҳамига таом сотиб олиб аҳлинга сарфла, бошқасига теша сотиб олиб мени олодимга кел” дедилар. У киши тешани Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга олиб келган эдилар у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз қўллари билан унга соп қилиб бердилар. Сўнг унга “Бор ўтин териб келиб сот. Ўн беш кун сени кўрмай” дедилар. Киши ўтин йиғиб сотгани кетди ва ўн беш дирҳам пул топиб баъзисига кийим баъзисига таом сотиб олиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Бу сен учун қиёмат куни юзинга тиланишнинг қора доғи ёпишган ҳолатда келишингдан яхшидир. Тиланиш уч кишигагина жоиз. Ўтириб қолган фақир, ботиб қолган қарздор ва хун тўлашда қийналиб қолган кишига” дедилар. 
Тўрттала сунан эгалари ривоят қилганлар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat