Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жавобдаги фарқлар

11:58 / 09.12.2017 | Khusanov Ulugbek | 4899

Ассалому алайкум! Ман бир нарсага тушунмий қолдим. Сизларга «Бошқа дин вакиллари бўлган танишларимиз ёки уларни яқинлари дунёдан кўз юмса уларга Худо раҳмат қилсин дейиш мумкинми деб савол беришса ЙЎҚ деб жавоб берганиларни жуда кўп ўқидим. Лекин: http://savollar.islom.uz/smf/index.php?topic=8669.0  шу линкдаги саволларга яъни:
16) Бошка дин вакилларига салом дейиш ножоизми? Уларни тилида «здраствуйте» ёки «привет» дейишчи?
17) Бир рус танишимнинг отаси казо килди, унга отангни Аллоҳ раҳмат килсин дейиш ножоизми? (Масалан: «Да будет доволен им Аллах», «Да будет земля ему пухом» дейишчи?) деб савол беришганда, Фазилатли Шайхимиз: «Охирги икки саволга уларнинг тили ва услубида бўлгани афзал деган жавоб тўғри бўлса керак» деб жавоб берган эканлар. Бу ерда иккиланиб колдим?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Бунда иккиланадиган жойи йўқ. Ҳазратимиз улар ҳаққида таъзия билдириш мумкинлигини айтганлар. Уларга раҳмат тилаб бўлмаслиги ҳақида Аллоҳ таоло “Тавба” сурасида марҳамат қилади:

وَلاَ تُصَلِّ عَلَى أَحَدٍ مِّنْهُم مَّاتَ أَبَدًا وَلاَ تَقُمْ عَلَىَ قَبْرِهِ إِنَّهُمْ كَفَرُواْ بِاللّهِ وَرَسُولِهِ وَمَاتُواْ وَهُمْ فَاسِقُونَ۝

84. Ва ҳеч қачон улардан ўлган бирортасига ҳам (жаноза) намоз ўқима, қабри устида турма. Чунки улар Аллоҳга ва Унинг Расулига куфр келтирдилар ҳамда фосиқ ҳолларида ўлдилар. Тавба қилмасдан, фосиқ – диндан чиққан ҳолида, мунофиқлик ҳолида, яъни Аллоҳга ва Унинг Расулига куфр келтирган ҳолатда ўлганларга нисбатан ана шундай муносабатда бўлиш керак. Чунки жаноза намозини ўқиш, қабри устида туриш ўлган учун катта ҳурмат ва эъзоздир. Бу улкан ҳурмат ва эъзозни ҳақдор кишиларга қилиш керак. Мунофиқ ва фосиқлар бунга лойиқ эмас. ("Тафсири Ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat