Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Турли саволларим

21:59 / 11.12.2017 | 2498

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозалар, Аллоҳ қилаётган беминнат хизматларингизни ажрини зиёда қилсин! Бизларни билмаганларимизни билдириб, тугри йул курсатаётганингиз учун Аллоҳ рози булсин сизлардан! Омин. Алхамдулиллах анча йиллардан бери намоз ўқийману, лекин ибодатларимда хушу ва хузуъни нималигини билмасдим. Аллоҳга бехисоб хамду санолар бўлсинким, сизларни каналларингизда ва сайтларингизда бериб борилаётган хар бир мавзуни мунтазам ўқиб боришга харакат қилиб, амал қилишга хам харакат қиляпман. Вақтимни бекорчи ва фойдасиз нарсаларга исроф қилмасликка харакат қилиб, иймон ва ибодат лаззатини хис қилишни бошладим алхамдулиллах. Сизларга Аллоҳнинг ажру мукофоти бўлсин ва сизларга саволларим билан мурожаат қилмоқчи эдим. Саволларим қуйидагича:
1. Имом Ибн Хажар хожат намозни шанба куни сахар ўқиб, талаби ҳожат қилиш мандубдир, чунки Пайғамбаримиз  соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким шанба куни эрталаб талаби хожат қилса, талаби хал бўлади. Унинг хожати равон бўлишига мен зоминман», деб мархамат қилганлар деган. Хожат намозини ўқиш вақтини тушунмаяпман. Сахар бомдод намозидан олдинми ё кейин қуёш чиққунчами? Эрталаб бомдод намозидан сўнг қуёш чиққандан кейинми?
2. Хўжайним намоз ўқимайдилар. Аллоҳдан инсоф сўраб дуо қиламан хақларига. У кишининг ишлари учун хожат намози ўқисам бўладими?
3. Нафл намозини ўқишим учун аввалги ўқилмаган қазо намозларимни адо қилишим керакми?
4. Охирги саволим учун узр сурайман. Чунки хомиладорлик даврим мени қийнайди ва бу қийинчилик туфайли ибодатларимдаги лаззатни йўқотишни хохламаганим учун беряпман саволни. Хомиладор аёлнинг хомиладорлик даврида ва фарзандини дунёга келтиришда енгиллик бўлиши учун ўқиладиган дуо борми? Қимматли вақтингизни ажратиб, саволларимга берган жавобингиз учун раҳмат. Аллоҳ ишларингизга ривож ва хайру барака берсин.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! 1). Қуёш чиққанидан кейин. 2). Бўлади. 3). Ҳа. Гоҳида ҳожат намози ўқиб турсангиз ҳам бўлади. 4). Бу вақт аёлларнинг гуноҳлари тўкиладиган, қилган дуолари ижобат бўладиган вақтдир. Ғанимат билиб фойдаланиб қолиш керак. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat