Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Рус тилида манбалар

19:26 / 15.12.2017 | Abduljalilxo'ja | 5730

Ассалому алайкум! Ҳурматли зикр аҳли. Қилаётган ишингиздан аллоҳ рози бўлсин. Саволим қуйидагича. Исломга оид ишончли, аммо рус тилида бўлган маълумотларни қайeрдан топсам бўлади? Ҳоҳ у асар, ёкида интeрнeт саҳифасими ёкида тeлeграм каналларими? Шайх ҳазратларини ҳамма китоблари рус тилида ҳам нашр қилинганми? Қуръони русча тафсирини қайeрдан топсам бўлади? Агарда йўқ бўлса унда рус уламоларининг қайси бириларини тафсирларини маслаҳат бeрасизлар. Ҳадислар борасидачи?  Жавобингиз мeн ва руссийзабонлар учун жуда муҳим. Каттакон раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Устозимиз шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг асарлари рус тилига таржима қилиб келинмоқда. Ҳозирги кунда улардан бир неча китоблар чоп этилган ва кўпгина давлатларда, жумладан Россия ва қўшни давлатларда ҳам тарқатилмоқда.  Ҳазратимизнинг яна бир қанча  китоблари чоп қилишга тайёр ва қолганлари ҳам тайёрланмоқда. Қуръони Каримнинг рус тилига маъно  таржимаси ва тафсири, яъни "Тафсири Ҳилол" китобининг русча таржимаси давом этмоқда ва жами китобдан қарийб 80% тайёрланган.  Ҳадислар борасида "Хадисы и жизнь" силсиласининг бир неча жузи таржима қилинган ва чоп ҳам қилинган. Қолган жузлари ҳам ишланмоқда.  Ўз навбати билан улар ҳам чоп қилиниши мўлжалланган.    Ҳазратимизнинг рус тилига таржима қилинган асарларини Ўзбекистон ҳудудидаги "Ҳилол-Нашр" дўконларидан сотиб олишингиз мумкин. Ҳамда нашриётнинг расмий сайти орқали буюртма беришингиз ёки электрон шаклини олиб ўқишингиз ҳам мумкин. Интернет тармоқларига келсак, https://islom.uz">islom.uz порталимиз қошида рус тилида https://islam.uz">islam.uz сайти, ҳамда телеграмм тизимида Ислам.уз канали (https://t.me/wwwislamuz)" target="_blank" title="https://t.me/wwwislamuz">https://t.me/wwwislamuz)">https://t.me/wwwislamuz">https://t.me/wwwislamuz) фаолият юритади. Валлоҳу аълам! Электрон китобларни эса қуйидаги линкдан оласиз. https://e-hilolnashr.uz/catalog

Топ рейтинг www.uz Openstat