Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Пирга қўл бериш

14:33 / 17.07.2018 | Феруза | 1468
Ассалому алайкум! Динимизда диний илм ўрганиш учун шу йўлда адашмаслик учун пирга қўл бериш деган тушунча борми? Нақшбандий тариқатига аъзо бўлиш, Сўфи Аллоҳёрни китобларига амал қилиш динимизнинг энг тўғри йўлими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Асосий нарса пирга қўл бериш эмас, балки ҳар бир инсон кибр, бухл, ғазаб, чақимчилик, ғийбат каби ўзидаги бор руҳий касалликларни бартараф қилиши фарз. Бу пайғамбарликнинг вазифаларидан бири бўлган. Аллоҳ таоло “Жумуа” сурасида марҳамат қилади: 

 هُوَ الَّذِي بَعَثَ فِي الْأُمِّيِّينَ رَسُولًا مِّنْهُمْ يَتْلُو عَلَيْهِمْ آيَاتِهِ وَيُزَكِّيهِمْ وَيُعَلِّمُهُمُ الْكِتَابَ وَالْحِكْمَةَ وَإِن كَانُوا مِن قَبْلُ لَفِي ضَلَالٍ مُّبِينٍ۝ 

2. У саводсизларга уларнинг ичидан Унинг оятларини ўқиб берадиган ва уларни пок¬лайдиган ҳамда уларга Китобни ва ҳикматни ўргатадиган Расулни юборган Зотдир. Ҳолбуки, улар илгари очиқ ойдин залолатда эдилар.
«...ва уларни поклайдиган...»
Яъни ўша Пайғамбар уларни куфр ва гуноҳлар ботқоғидан поклайди. Уларнинг қалбларини, руҳларини, виждонларини, муомалаларини, хуллас, барча-барча тарафларини поклайди.
Ҳар бир инсон руҳий табибга мурожаат қилишга муҳтож. Ундай табибни тасаввуф истилоҳида муршид, руҳий тарбия устози ва халқ тилида пир дейилади. Ҳозирга кунда пирликни даъво қиладиган кишилар жуда кўп. Соҳта, жоҳил, ҳатто қаллоблари ҳам бор. Бундай ўринда ҳақиқий мураббий билан бошқаларини ажратиб олиш учун уламоларимиз шариат деган мезонни тавсия қилганлар. Амал ва вазифалари шариатга мувофиқ бўлса қабул қилинади. Акс  ҳолда тарк қилинади. Ҳозирда пирликни даъво қиладиган аммо шариатга зид, ҳатто ақоидий масалаларда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўрсатмаларига зид гапларни гапирувчи шахслар кўпайган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдек зот ҳадиси муборакларида “Аллоҳнинг ҳаққлари адо қилинишга лойиқ” деб қолдирилган қазо намоз ва рўзларни адо қилишга буюрсалар, ўзлари ҳам адо қилган бўлсалар баъзи бир пирликни даъво қилувчилар очиқ-ойдин “Ким бизга байъат қилса қазоларини адо қилмаса ҳам бўлаверади, барчаси соқит бўлади” дейишмоқда. Далилини сўрасангиз “Улуғ пирларимиз шундай дейишган” дейди. Гоҳида кофир бўлиб ҳаёт кечириб янги исломни қабул қилган одамлар учун нозил қилинган оятларни мусулмонга далил қилишади. 

Аввал устозимизнинг “Тасаввуф ҳақида тасаввур” номли китобларини ўқинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat