Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Харидор пули

17:57 / 17.12.2017 | Muslim | 3416

Ассалому алайкум! Устозлар, ман ўқишдан кeйин савдо билан шуғулланаман, харидорлар пулини бeриб маҳсулот буюртма қилиб кeтишади ва бир қанча вақтдан кeйин олиб кeтгани кeлишади. Баъзида харидорлар 1-2 кундан кeйин кeлишади баъзида эса умуман кeлишмайди. Шундай вазиятда буюртма бeрилган маҳсулотни нима қилиш кeрак? Тўланган пулничи? Агар олиб кeтилмаган маҳсулот пулига илм ўрганган бўлсам билимларимга ҳeч қандай таъсири йўқми?
2) Баъзида жамоат намозларида намозхонлар қаъдада ўтиришган вақтда кўрсатгич бармоқларини қибла тарафга қаратишганига гувоҳ бўламан. Буни сўраганимда «Ташаҳҳудда Аттахиятдан сўнг қибла тарафга кўрсаткич бармоқ  билан қаратилади» дeйишди. Ўзим китобларда бундай дeб ёзилганини кўрмаганим учун бажармайман. Бу амал фарзми суннатми? Нeга бу ҳақида намоз ўқишни ўргатувчи китобларда ёзилмаган?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! 1). Тўланган пул харидорнинг ҳаққи бўлади. Ўзингиз учун ишлатишингиз ҳалол бўлмайди. Олиб кетмагунича ишлата олмайсиз. 2). "Излаш хизмати"дан саббоба деб ёзиб қидирсангиз мақсадга мувофиқ бўлар эди.

عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِذَا جَلَسَ فِي الصَّلَاةِ وَضَعَ كَفَّهُ الْيُمْنَى عَلَى فَخِذِهِ الْيُمْنَى، وَقَبَضَ أَصَابِعَهُ كُلَّهَا وَأَشَارَ بِإِصْبَعِهِ الَّتِي تَلِي الْإِبْهَامَ، وَوَضَعَ كَفَّهُ الْيُسْرَى عَلَى فَخِذِهِ الْيُسْرَى. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا الْبُخَارِيَّ. وَلِأَصْحَابِ السُّنَنِ: كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِذَا جَلَسَ فِي الرَّكْعَتَيْنِ الْأُولَيَيْنِ كَأَنَّهُ عَلَى الرَّضْفِ حَتَّى يَقُومَ

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам намозда ўтирсалар, ўнг кафтларини ўнг сонларига қўяр, панжаларини тугиб, бош бармоқ ёнидаги бармоқлари билан ишора қилар эдилар. Чап кафтларини чап сонларига қўяр эдилар». Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган. «Сунан» эгалари ривоятида: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам аввалги икки ракъатда ўтирсалар, то тургунларича худди қизиган тошларнинг устида ўтиргандек ўтирар эдилар», дейилган. Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифда ташаҳҳудда қандай ўтириш ҳақида сўз бормоқда. 1. Ташаҳҳудда ўтирганда ўнг кафтни ўнг сонга, чап кафтни чап сонга қўйиб, панжаларни қиблага қаратиб ўтирилади. 2. Панжаларни тугиб, кўрсаткич бармоқ билан ишора қилинади. Бу бармоқ арабчада «саббоба» деб аталади. Шунинг учун ташаҳҳудда қилинадиган ишора ҳам «ишораи саббоба» дейилади. «Ишораи саббоба» ташаҳҳудда «Ашҳаду аллаа илааҳа» деганда «лаа»ни айтаётганда кўрсаткич бармоқни юқорига кўтариш билан бўлади. Ўша бармоқни кўтаришда бошқа бармоқлар йиғиб олинади. Баъзилар ушбу ривоятдаги «панжаларини тугиб» деган жумлани ташаҳҳудга ўтиришда тугиб ўтиради, деб тушунганлар. Шунинг учун аввалдан қўлларини мушт қилиб ўтириб, «лаа» калимасига келганда кўрсаткич бармоқларини юқорига кўтаришади. «Саббоба» сўкиш деганидир. Бинобарин, «ишораи саббоба» – сўкиш ишораси бўлади. Ташаҳҳудда «Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳу»нинг «лаа»сида кўрсаткич бармоқни кўтариш «шайтонни сўкиш, уни темир қамчи билан уриш» дегани бўлади. Ишорани қилгандан сўнг намоз тамом бўлгунича ўша бармоққа қараб турилади. 3. Биринчи ташаҳҳудда ўтирганда худди қизиган тошда ўтиргандек ўтирилади. Бундан ташаҳҳудни ўқиш билан дарҳол туриш тушунилади. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat