Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Нумерология тўғрими?

08:41 / 20.12.2017 | Robiya | 3946

Ассалому алайкум! Сизлардан «нумерология» ҳақида яъни: Интернетда тарқалган Инсонни туғилган йили санасидан келиб чиқиб уни характери хақида малумот берадиган бундай нарсалар хақила Ислом дини ҳукми хақида сўрамоқчи эдим. Бу тўғрими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Бу сафсата. Одамлар аввал эшитмаган нарсаларини эшитишса орқасидан югуриб кетаверадилар. Ҳар бир нарсада оят ва ҳадисларга суянишимиз керак. Одамларни сифатлари, характерларини билишда буржлари, туғилган саналари, кунларига суяниш юзга-юз ёлғон. Масалан Юнонликлар ва Миср араблари иккинчи бурж номини савр(ҳўкиз) деб номлашган ва ўша бурж остида туғилувчиларни хулқида ҳўкизнинг характерлари бўлади дейишган. Хитойликлар эса иккинчи бурж номини мушук деб номлашиб, ўша бурж остида туғилувчиларни хулқида мушукнинг характерлари бўлади дейишган. Бир вақтнинг ўзида бир буржнинг номи кимларнинг наздида бошқа, бошқаларнинг наздида яна бошқа бўлгани учун унда туғилганларнинг сифати ҳам юзга-юз бошқа бўлишини айтишади. Бири бошқасини каззоб деса уни бунисини каззоб дейди. Ҳолбуки иккисининг гап ҳам бирор оят ёки ҳадиснику қўя туринг, бирорта илмий ҳақиқатга ҳам суянмаган. Қолаверса бир кунда дунё бўйича юз минлаб одам туғилади. Лекин бирортасини характери бошқасиникига ўхшамайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat