Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Пора, Дори ва Намоз ҳақида.

00:00 / 23.03.2007 | eski savollar | 1184
Ассалом Алайкум Шайҳ Ҳазратлари.Сизга бир неча саволларим бор эди. Олдин қидириб ко'рдим, ҳеч нарса чиқмади. 1) Жамиятимизда бир ёмон одат-пора бериш ва олиш иллати жудаям чуқур илдиз отган. Бугун ҳаётимиздан одам туг'улишидан тортиб токи о'лимигача бо'лган ҳамма жойда пора аралашган. Шу иллат ҳақида, унинг салбий оқибатлари ҳақида бирорта бир китобми ёки асарми тайёрлаш, радио ва телевидениэ орқали одамларга тушунтириш ишларини олиб бориш бо'йича режаларингиз борми?2) Дори ҳақида. То'г'риси балки бу саволни сиздан со'рамаслигим керакдир, лекин ҳеч ким бу саволга аниқ жавоб бера олмагандан кейин сизга мурожаат қилишга мажбур бо'лдим. Бу савол билан ҳам сизни вақтингизни олганим учун узр со'райман. Айрим биродарларимиз овқат ҳазм қилишга ёрдам берадиган "Мезим" дориси таркибида чо'чқанинг ошқозон ости безидан олинган моддалар бор, шунинг учун исте'молга яроқсиз дейишган. Буни ҳозирча текширишни иложи бо'лмади. Шу дорига о'ҳшаш овқат ҳазм қилишга ёрдам берадиган бошқа дорилар ҳам бор, аммо афсуски улар ёки умуман та'сир қилмайди ёки та'сири кам. Ҳатто Германияда ишлаб чиқарилган "Фестал" дорилари ҳам унчалик яҳши та'сир қилмайди. О'збекистонда чиқарилган дориларни эса умуман гапирмаса ҳам бо'лади. То'г'ри, овқат ҳазм қилишни бошқача ё'лларидан ҳам фойдаланса бо'лади, масалан, енгил, тез ҳазм бо'ладиган овқатларни ейиш ва ҳ.к. Лекин бундай усуллардан фойдаланиш ҳомиладор ва овқатини яҳши ҳазм қила олмаётган аёллар учун зарарли ҳисобланади. Узр саволим чо'зилиб кетди. О'збекистонда ҳар ҳил дориларни таркибини о'рганиб истемолга жоиз-ножоизлигини аниқлаб берадиган бирорта бир идорами тузишни иложи ё'қми? Бизга о'ҳшаганлар, ичсамми, ичмасамми деб кимдан со'рашни билмасдан бошимиз қотиб юрмасди. Мабодо сизда шу "Мезим" дорисига алоқадор ма'лумотлар ё'қми (я'ни айнан шу дорини ичса бо'ладими ёки ё'қми, бизлар ҳозир гумондан бошимиз қотган). 3) Айрим биродарларимизнинг айтишича намозда қо'лни киндик остида тутиб туришга ҳеч қандай Саҳиҳ далил ё'қ экан. Имом Абу Ҳанифа буни о'з райларига қараб қилган эмиш. Айтингчи шу гаплар қанчалик рост (ёки ёлг'он). Иложи бо'лса, саҳиҳ далилларни бизга ҳам билдирсангиз. Сиз мени асло ното'г'ри тушунманг, мен сиздан далил со'раётганим ё'қ. Сизнинг "Шунақа саҳиҳ далил бор" деган гапингиз биз учун етарли. Лекин ана о'ша гапни қилаётган биродарларимизга гаплари ҳатолигини ко'рсатиш учун ва қайтиб бунақа гапларни тарқатмасликлари учун уларга ко'рсатиш (билдириш) учун со'раяпман ҳолос.Сизни заҳматга қо'йганимиз учун узр.Жавобларингиз учун раҳмат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Бу маънода мақола ва китобларда боблар бор. Радио ва телевизорга мен чиқа олмайман. албатта, «Наврўз» радиоси бундан мустасно.2. Ғизо ва давога аралашган ҳаром нарсалар ҳақида алоҳида мақола ва фатволар ёзганмиз топиб ўқинг.3. Сиз ўша одамлардан ҳам айтган гапларига ҳужжат сўранг. Ҳанафий мазҳаби ҳужжатсиз ҳукм чиқармайди.Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. «У киши: «Суннат - намозда кафтни кафт устига қилиб киндикнинг остига қўйиб туришдир», деди».Абу Довуд ва Аҳмад ривоят қилганлар.Ушбу ривоятни Ҳанафий мазҳабида татбиқ қилинган. Буни бошқа кўпчилик уламолар ҳам қўллаганлар.

Топ рейтинг www.uz Openstat