Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Китоб ўқиб илм олиш

09:33 / 28.12.2017 | g'ayrat | 6584

Ассалому алайкум! 2920-саволни жавобида шундай сўзларни ўқидим: «Аллоҳнинг Китобидан бошқа бирор бир китобни ўқиб қўйишнинг ўзи ибодат эмас».
Китоб ўқиб илм олишлик ибодатдан авзал эмасми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Сизга бу ҳикматни бироз соддароқ тушунтиришга ҳаракат қиламиз. Аввало, ибодат нима эканини билиб олиш керак. Ибодат – Аллоҳ таолога бандалик, қуллик қилиш дегани. Аллоҳ таоло буюрган амални қилиш ёки қайтарган амални қилмаслик ибодат бўлади. Иймон келтириш, намоз ўқиш, рўза тутиш, ҳалол савдо қилиш, ёлғон гапирмаслик, зино қилмаслик, ҳаром емаслик – буларнинг барчаси ибодатдир. Ана шундай ибодатлар қаторида Аллоҳ таолонинг каломи – Қуръони Каримни ўқиш ҳам ибодатдир. Сиз Қуръон ўқисангиз, ҳали унга амал қилмай туриб ҳам, ибодат қилаётган бўласиз. Чунки уни ўқишнинг ўзи ибодатдир. Унга амал қилиш эса яна бошқа ибодатдир. Мисол учун, Қуръондаги «намоз ўқинглар» деган оятни ўқиш бир ибодат, намоз ўқишнинг ўзи яна бир ибодат. Аммо Қуръондан бошқа китобни ўқишнинг ўзи ибодат бўлмайди, балки унга амал қилишгина ибодат бўлади. 2920-саволнинг жавобида мана шу нарса назарда тутилган. Масалан, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётлари ҳақидаги китобни ўқишнинг ўзи ибодат ҳисобланмайди, балки ўша китобни ўқиб, унда ёзилган суннатларга амал қилиш ибодат бўлади. Ўзингиз ўйлаб кўринг, бир одам Набий алайҳиссаломнинг одоблари ҳақидаги китобни ўқиса, аммо бу одобларга риоя қилмаса, ўша китобнинг ўқиганининг ўзи ибодат бўлиши мумкинми? Аллоҳ таолонинг карами шу қадар кенгки, У Зот Қуръони Каримнинг ўқилишини ҳам ибодат ҳисоблар экан. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ ҳазратлари «Тафсири Ҳилол»нинг муқаддимасида бу ҳақда шундай деганлар: «Қуръони Каримни бошқа каломлардан ажратиб турувчи яна бир энг муҳим сифат унинг тиловати ибодат ҳисобланишидир. Шунингдек, уни ибодатда тиловат қилиш шартлигидир. Яна ҳам соддароқ қилиб айтадиган бўлсак, Қуръон тиловати бўлмаса, намоз бўлмаслигидир». Кўриниб турибдики, Қуръони Каримдан бошқа каломларнинг ўқилиши ибодат ҳисобланмайди. Масалан, бир соат шеър ўқилса, ғазал ўқилса, тарих ўқилса, математика ўқилса, бу ўқишнинг ўзи ибодат ҳисобланмайди. Аммо шу ўқилганлардан инсоннинг ўзига ёки бошқаларга манфаат етса, мана шу манфаат етказиш ибодат ҳисобланади. Жавобда мана шу маъно назарда тутилган. Албатта агар ниятини тўғри қилса бутун башариятнинг дунё ва охиратига фойда келтирадиган илмларни ўрганиш ҳам ибодат ҳисобланади. Фақат бир нарсага эътибор қаратиш лозим. Ўқийдиган илми аввало жоиз илм бўлсин ва фойда келтирувчи бўлсин. Илмни ўқиб қўйишнинг ўзи кифоя қилмайди. Ҳар бир ўқиганини амал қилиш билан мустаҳкамлаш керак. Амалсиз илмни мисолини Аллоҳ таоло “Жума” сурасида келтириб:

مَثَلُ الَّذِينَ حُمِّلُوا التَّوْرَاةَ ثُمَّ لَمْ يَحْمِلُوهَا كَمَثَلِ الْحِمَارِ يَحْمِلُ أَسْفَارًا بِئْسَ مَثَلُ الْقَوْمِ الَّذِينَ كَذَّبُوا بِآيَاتِ اللَّهِ وَاللَّهُ لَا يَهْدِي الْقَوْمَ الظَّالِمِينَ۝

5. Устиларига Таврот юклатилган, сўнгра уни кўтармаганлар устига китоб юкланган эшакка ўхшарлар. Эшак устидаги китобни кўтариб, чарчаса чарчайди, аммо асло бу китобдаги илм ва таълимотлардан фойдаланмайди. Бу оят гарчи яҳудийлар ҳақида айтилган бўлса-да, мусулмонларга ҳам тегишлидир. Яъни Аллоҳ таоло мусулмонларга: «Сизлар ҳам яҳудийларга ўхшаб, Аллоҳнинг Китобига амал қилмасангизлар, худди уларга ўхшаган бўласизлар», – демоқда. Демак, Қуръонга амал қилинмаса, ундаги илоҳий таълимотлардан фойдаланилмаса, мусулмонлар ҳам устига китоб ортилган эшакка ўхшаган бўладилар. Яна бир мисол, жуда кўп хонадонларда мавлидга атаб қасидалар ўқилади. Афсуски бир неча йиллардан бери бу ишда бардавом бўлаётганларнинг баъзилари қасидаларда нималар ёзилганлигини ҳам билишмайди. Ҳолбуки бундан мақсад Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни танитиш ва у зотнинг муҳаббатини қозониш эди. Шу каби ишни қилувчи биродарларимиздан бирининг уйига бир дўсти меҳмонга келибди. У киши "Мана салкам 10 йилдирки одам чақириб уйингизда мавлидни арабчасини  ўқитиб келасиз, шунга қўшимча мавлидни таржима қилинганини олиб келиб фарзандларизга ўқиб берганингиз савоби кўп ва тушунарли эмасми" деб айтибди. У киши “Арабчасини ўқитса ҳам ибодат бўлади ва савоби бўлади” деб айтибди. Шунда келган меҳмон “Набираларингиздан менга чақиринг” дебди. Мезбон 11-9 ёшли икки ва 7 ёшли яна иккита набираларини чақирибди. Исмлари Абдуллоҳ, Абдураҳмон ва Муҳаммад бўлган болалардан мезбон савол сўрашни бошлабди. “Спайдермен, Халк ва Бетман деганларни танийсизларми” дебди. Болалар ҳаммалари жўр бўлиб “Ҳа, ўргимчак одам, ўқ ўтмайдиган кучли катта яшил одам ва кўршапалак одамлар” деб жавоб беришибди. Шунда мезбон “Абу Бакр, Умар, Усмон, Алий, Убай ибн Каъаб деган инсонлар кимлар” деб сўрабди. Болалар жим бўлиб қолишибди. Шунда мезбон “Муҳаммад ким” дебди, болалар ўзларини орасида турган укалари Муҳаммадни кўрсатишибди. Шунда мезбон “Агар ўша араб тилидаги мавлидни ўзбекчасини ҳам ўқиб берганингизда шариатимизда вожиб бўлган “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни таништириш” савобини олган бўлар эдингиз” дебди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat