Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қазо номзлари тўғрисида

00:00 / 04.06.2010 | eski savollar | 754
Ассалому алайкум шайх жаноблари сизга катта рахмат сизнинг китобларингизни ўқиб номозга кирдим ва аёлим хам мени қаторимдан 5 махал номоз ўқимоқда.устоз сизга саволим мен бир катта ташкилотда ишлмайман айрим вақтда бошлиқлар топшириқ бериб қолади пешинни 2-3 ларда уқийман, асрни шомга 15 минут қолганда, шомни хуфтодан 10 минут олдин ва хуфтонни ишдан уйга қайтганимдан сўнг соат тунги 23 00 ёки 2400гача ўқябман мазкур вақтлар мен учун қазо хисобланадими. яни бомдод номзи қазо бўлиб қолса пешини ўқишдан олдин ўқиб олинадими ёки пешиндан сўнгми узр ноўрин саволлар берган бўлсам. Яна шуки айрим вақтларда уйқум келмай соат тунги 2:00, 3:00 гача ухламайман шу вактда бекор ўттирмай деб тахажуд номозлар ўқидим. Тахажуд номзлар фақатгина ухлаб тургандан сўнгг ўқиладими. кўп савол берган бўлсам узр.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Шомнинг вақти қуёш ботгандан кейин эллик минут ўтгунча туради. Биздаги тақвимларда Шом билан Хуфтоннинг вақти орасида бир ярим соат бор. Шомни кеч ўқиётган экансиз.- Бомдод қазо бўлиб қолса, қуёш чиққанидан кейин ўқинг.- Сиз учун бўлаверади. Аслида таҳажжуд намози ухлаб туриб ўқилади.

Топ рейтинг www.uz Openstat