Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жума намозидаги саф

19:52 / 07.02.2018 | Qodirxon | 5169

Ассалому алайкум! Ҳурматли узтозлар, маълумки жума намози фарзига азон чақирилганидан кeйин имомлар сафларни тўлдиринглар, ораларда бўш жойлар қолмасин дeб айтишади. Шу ҳолатда одамлар турганида ораларида бўш жойлар пайдо бўлади. Баъзида бўш жойлар 5-6 сафдан ҳам кўпроқ сафларда очилиб қолади ва ҳамма ўзидан олдиндиги сафни тўлдиргани ўтади, лeкин олдиларидаги сафда ҳам бўш жой бўлганлиги сабабли яна олдинга ўтишади. Мeн бир манбаъда шу ҳолатда фақат бир саф миқдорида ўтишга рухсат этилган, ундан кўпи макруҳ деб ўқидим. Шу маълумот тўғрими? Ўзи аслида жой бўшаганда чап томондаги одамлар ўнг томонга сурилишлари кeрак эмасми? Жавоб учун олдиндан раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Орқадагиси ўтиб олаверади. Сиз ўқиган гапни айтган олимлар ҳам бўлишган. Баъзилар уч сафгача юриш жоиз деганлар. Ҳозирда масжидлар қавми аввалги замондаги кишилар каби аввалги сафларга ўзини уриб савобидан баҳраманд бўлишга шошиладиганлардан эмас. Шунинг учун имом такбирни бошлаши билан қавм туриб, такбир тугагунча сафларни тўлдириб бўлган бўлишлари керак. “Ҳаййа алассолаҳ”да туради деб келтирилган иборалар уларга тегишли эди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat