Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қайнотам ароқ ичадилар

05:18 / 01.01.2014 | Shahnoza_2008 | 1020
Қайнотам ҳаётда масжидга кирмаган инсонлар. Улар умуман бошқача одам. На онасини ҳурмат қиладилар, на аёлини. Дарду хаёллари фақат овқат ва ароқ. Ҳар куни ичадилар, ҳар куни! Ёшлари 56да. 75 ёшли Оналарини ҳатто сўкиб юборган пайтлари бўлган. Қисқаси улар ҳеч кимнинг гапига қулоқ солмайдилар ва менсимайдилар. Жаҳллари жуда ёмон. Биз келинлар ҳар куни ароқли столларида бирга овқат ейишга, уларга ароқларини шкафдан олиб беришга, закускала тайёрлаб беришга, уларга хизмат қилишга мажбурмиз. Уйимизда файз барака йўқ. Ўша ҳаром ароқларини ушламасликка ҳаракат қиламан. Лекин баъзи пайтларда мажбурман. Биз уларга ҳизмат қилсак, ароқларини олиб берсак, гуноҳкор бўлмаймизми? Қайнотамизга инсоф берсин Аллоҳим, дуо қилинг илтимос.... Раҳмат!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Аллоҳ ўша нобокорга инсоф бериб, ҳидоятга йўлласин!

Топ рейтинг www.uz Openstat