Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Алданиш

19:19 / 27.02.2018 | Shohjahon | 1965

Ассалому алайкум!«Мўмин бир чуқурга икки марта тушмайди» дeган ҳадис бор экан.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: لَا يُلْدَغُ الْمُؤْمِنُ مِنْ جُحْرٍ وَاحِدٍ مَرَّتَيْنِ. رَوَاهُ الثَّلَاثّةُ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мўмин бир уядан икки марта чақилмайди», дедилар». Учовлари ривоят қилганлар. Шарҳ: Бу ҳадиси шарифдаги «уя»дан мурод илон, чаён каби заҳарли нарсаларнинг инидир. Бундан мўмин киши ўта ҳушёр инсон бўлиши лозимлиги келиб чиқади. Мўмин-мусулмон банда бир марта зарар тортган жойидан ва ишидан иккинчи марта яна зарар тортмаслиги керак. Ушбу ҳадиси шарифнинг Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам томонларидан айтилишига қуйидагилар сабаб бўлган. Бадр урушида Абу Ғарра номли шоир асирга тушди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ундан ўзларини ҳажв қилмаслик ва одамларни ўзларига қарши тарғиб қилмаслик ҳақида аҳд олдилар. У «Хўп» деди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уни озод қилиб юбордилар. У ўз қавмига бориб қўшилди. Сўнгра ҳажв қилишда ва қарши тарғиб қилишда давом этди. Уҳуд уруши бўлганда у яна асирга тушди. У Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан ўзини яна қўйиб юборишларини сўради. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам юқоридаги ҳадиси шарифни айтдилар.

عَنْ أَبِي مُوسَى رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: إِنَّ اللهَ لَيُمْلِي لِلظَّالِمِ حَتَّى إِذَا أَخَذَهُ لَمْ يُفْلِتْهُ. رَوَاهُ الشَّيْخَانِ وَالتِّرْمِذِيُّ

Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, Аллоҳ золимга муҳлат бериб қўяди. Аммо уни бир тутганда қўлдан чиқариб юбормайди», дедилар». Икки шайх ва Термизий ривоят қилганлар. Шарҳ: Бошқа бир ривоятда бу ҳадиси шарифнинг давомига «Ва «Роббинг золим шаҳарларни ушлаганида, ана шундай ушлайди. Албатта, Унинг ушлаши аламли ва шиддатлидир»ни қироат қилдилар», деган жумлалар ҳам зиёда қилинган. Аллоҳ таолонинг азобидан эҳтиёт бўлмаслик золим бўлишга ва золимликни давом эттиришга олиб боради. Аммо вақтинчалик азоб келмаслиги Аллоҳ таолонинг азобидан эҳтиёт бўлмаса бўлаверар экан, фалончи шунча зулм қилса ҳам ҳеч нарса бўлмади-ку, деган фикрга зинҳор бормаслик керак. Аллоҳ таоло муҳлат беради ва жазосиз қўймайди. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat