Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Дейл карнеги

01:15 / 01.03.2018 | Muslima | 4494
Ассалому алайкум! Дейл карнегини китобларини ўқиш жоизми? Саволим ноўрин бўлса узр.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Ўқиш жоиз. Ҳикмат мўминнинг йўқотиб қўйган нарсаси ҳисобланади. Уни қаерда топса олаверади, лекин уни китобларини яхшилаб ўқиб эътибор берсангиз инсонни кўпроқ ўз моддий манфаатини ривожлантириш тарафига йўнатирганини кўрасиз. Китоб ўқишга қизиқишингиз бўлса, кўпроқ ҳадис китобларини ўқинг. Чунки ҳадисларда инсоннинг дунё ва охирати саодати яширингандир. Бир мисол Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эса ҳар бир мўмин мусулмон учун олтин торозини қўлларига берганлар. Яъни “Ўзинг учун нимани яхши кўрсанг, биродаринга ҳам ўшани раво кўргин. Нимани ўзинги учун раво кўрмасанг, биродаринг учун ҳам уни раво кўрмагин” деганлар. Бу ҳадис ўта кенг қамровли маънодадир. Яъни сенга ўзгалар салом беришини хоҳласанг, сен ҳам ўзгаларга салом бер, сенга хушрўйлик билан муомала қилишларини хоҳласанг сен ҳам бошқаларга хушрўйлик билан муомала қил, сенга зулм қилмасликларини хоҳласанг, сен ҳам ўзгаларга зулм қилма, қалбингни тирнамасликларини хоҳласанг, сен ҳам ўзгалар қалбини тирнама, сенга юзини буриштиришларини хоҳламасанг, сен ҳам ўзгаларга юзингни буриштирма,ўзгалар сенга садоқатли бўлишини ҳохласанг сен ҳам ўзгаларга садоқатли бўл. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat