Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Оилани тиклаш

09:12 / 14.03.2018 | Дилдорахон | 2825

Ассалому алайкум! Бировни оиласини тиклаш максадида ўша оилага аралашиш қанчалик тўғри? Овсинимни қизи уйига гап ташиши оқибатида оиласи бузилиши арафасида турибди, бундан ташқари куёвнинг отасининг иккинчи оиласи борлиги ва эрига қасд қилиб онаси эркаклар билан очиқ ойдин  муносабатда бўлгани учун қайтиб келган қизини келинлик уйига юборишмаяпти, улардан бўлган зурриёдинг ўшаларга тортиб кетади, нопок бўлади, деган важларни келтиришмоқда. Аммо келин хам куёв хам бирга яшаш истагида. Мен уларни оиласи сақланиб қолиши тарафдориман, лекин қайнонам хам, овсиним хам мендан қизларини ажралишга ундашимни сўрашяпти. Уларга рад жавобини бердим. Шундай вазиятда уларни хаётига аралашиб, оиласини сақлаб қолишга харакат қилишим жоизми  ёки аралашмаганим маъқулми? Жавобингиз учун олдиндан ташаккур! Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Агар ораларини ислоҳ бўлишига кўзингиз етса, оилани сақлаб қолиш катта савоб, ҳаракат қилинг. Ўзлари Аллоҳга ёлвориб ечимини сўрашсин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat