Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Этикка масҳ тортиш

10:21 / 16.03.2018 | Самариддин | 1487

Ассалому алайкум! Ҳурматли Устозлар, мeн биринчи мартта савол бeряпман саволим шундан иборат мeн баҳорда ишга чиқиб кeтаман, ноябр ойигача иш жараёнида оёғимда доим этик бўлади. Кўп вақт намозни қазо қиляпман, таҳорат қилсам ва этикка масҳ тортиб намоз ўқийвeрсам бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Этик покиза теридан тикилган бўлса, яъни чўчқа теридан бўлмаса, бутун бўлиб, уч бармоқ кўринадиган йиртиқ бўлмаса масҳ тортиш жоиз. Намозни қазо қилишга ҳеч қандай узр йўқ, чунки у нари борса беш-ўн дақиқа вақтни олади холос. Зарурат тақозо қилганида фақат фарзни ўзи ўқилса, уч тўрт дақиқа кетади холос. Намоз билан қилинган ҳар қандай ишда барака бўлади. Ҳар бир ибодатнинг бир учи жаннатга уланган бўлади. Шунинг учун яхшилик қилган инсон қалбида хурсандчилик ва роҳатни ҳис қилади. Гуноҳнинг бир учи эса дўзаҳга уланган бўлади. Гуноҳ қилган инсон ҳамма вақт қалбида нохушлик ва ғамни ҳис қилиб юради. Аллоҳ таоло “Жаннатимга киргин эй бандам” деб турганида ундан бош тортмаслик керак. Аллоҳ таоло тавфиқда бардавом қилсин! Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat