Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Саждаи саҳв ҳақида

00:00 / 26.12.2010 | eski savollar | 534
Ассалому алайкум устоз,сизга бир икки савол билан мурожат қилмоқчиман.1-мен масжидда кифоя китобингизздан жамоатга бомдод намозидан кейин имкон қадар о'қиб бериб бораман албатта бу жамоатнинг талабига биноан бо'лади,ҳадис ва ҳаёт китобидан ҳам таҳминан 15 та жузини о'қиб тугатдим,руҳий тарбия китобини 1-жузини ҳам.Секин аста ҳар куни бир икки бетдан о'қиб борябмиз бу ишимиз жамоатнинг ко'пайишига жуда ҳам катта сабаб бо'лмоқда устоз бу ишимиз то'г'рими муаллифнинг руҳсатини олмай қилган ишим учун кечринг.Кеч бо'лса ҳам руҳсат берсангиз бу ишимизни давом эттирамиз.2-Кифоянинг саждаи саҳв бобига келганимизда шундай дедим кеч келиб жамоатга қо'шилган одам имом икки тамонга салом бергандан кейин турсин яни имомда вожиб амалга нуқсон етган бо'лса имомга қо'шлиб саҳв сажда қилсин дедим,шунда бир инсон мен сафардалигимда бекорчи гап имом икки тамонга салом берса намоз тамом бо'лади бу бекорларни айтибди депди энди,шу мавзуга қайта қайтмоқчиман шу масала ҳақида ҳам то'лиқроқ ма'лумот берсангиз? Сизга Оллоҳдан узоқ умр,қилаётган ҳайрли ишларингизга улкан ажру савоблар со'раб дуо қилиб қоламан. Биз талаби илимларни ҳам дуо қилинг устоз.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Бу ишингиз, жуда ҳам тўғри ва савобли. Бизнинг ҳақимизга дуоларингиздан умидвормиз.2. Аввало имом саждаи саҳв қилса, бир томонга салом бергандан кейин қилади. Масбуқ – кейин қўшилган одам имом билан саждаи саҳв қилади. Қолаверса, имом икки томонга сажда қилгандан кейин ҳам масбуқ – кейин қўшилган одам қолган намозини ўқийверади.

Топ рейтинг www.uz Openstat