Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Савдо устига савдо қилмаслик ҳадиси

14:37 / 19.03.2018 | Abdulaziz | 3059

Ассалому алайкум! Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Киши ўз биродарининг савдоси устига савдо қилмасин, ўз биродари совчилиги устига совчилик қилмасин. Фақат унга ўзи изн берса, майли», дедилар». Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий ва Насаий ривоят қилганлар. Бошқа бир ривоятда: «Мусулмон ўз биродарининг савдолашиши устига савдолашмасин», дейилган.
Юқоридаги ҳадислар Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг Ижтимоий одоблар китобининг Тижорат одоблари бўлимидан олинди. Мен ҳадисга ҳам Аллоҳ қодир қилганича амал қилишга ҳаракат қиламан. Кўпчилик ўқиган ҳадисларим қатори шу ҳадис яхши эсимда қолган. Яқин кунларда шу ҳадисга амал қилишга ҳаракат қилсам-да ноқулайликларга дуч келмоқдаман. Масалан, бир куни мушк сотиб олишга бориб мендан олдинги одамни кутиб турдим савдо қилиб тугатишини ва мендан кейин ҳам келиб бемалол савдолашиб олиб кетишди, индамадим. Кейин сотувчи: «Сизга нима экан?» дегандан кейин: «улар бўлсинлар» дедим ва у киши тугатгандан кейин шу ҳадисни айтдим.
Яқинда сомсахонага кириб сомса олишга тургандим, мендан олдинги учта инсонни кутиб турдим, биттаси рус аёл эди. Мендан кейин келганлар ҳам бемалол келиб савдолашиб кетишди, туравердим. Рус аёли ҳам ҳаттоки меникини бер олдин деб эътироз билдирди. Кейин мен: «Кечирасиз ока, мен бу кишилардан олдин келдим» дедим. Ваҳолангки, сотувчи бемалол мени кўриб туриб ҳам мендан кейин келганларга мурожаат қила кетди. Юқоридаги гапимдан кейин: «Сизга нима экан?» дейди. Мен: «Йўқ ока, керакмас» деб чиқиб кетаётсам, у киши: «Унақада кечгача тураверасан!» деб яна бир нималар дея бақириб қолди. Сомсахонадан чиқиб Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни эсладим, ул зотнинг суннатига қанчалар беэътибор эканлигимизни ўйлаб кайфиятим тушди. Тўғриси, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тирик бўлганларида аҳволимизни кўриб нима дер эдилар дейман ўзимга ўзим. Кўп ҳолларда: «Кечиринг бизни ё Расулаллоҳ!» дея олмай ҳам қоламан ва кўзларимга ёш келади. Бундай мисолларни кўплаб келтиришим мумкин ҳаётимдан. Лекин шулар кифоя қилади деган умиддаман. Бу ерда икки йўл бор устозлар: 1. Ёки мен бу ҳадисни умуман нотўғри тушунганман, чунки на устозим бор, на мадраса кўрганман. Лекин Аллоҳ қодир қилганча ўқиб, тушунишга уринаман.
2. Ёки одамларимиз умуман суннатга амал қилишни билишмайди, савиялари 0 ҳам эмас манфий тарафда. Савол: Мен шундай вазиятларда қандай йўл тутай?
Агар сотувчи менга қараб мурожаат қила кетса лекин олдинги савдолар тугамаган бўлса, мен ҳам савдо қилишим жоизми? Ташаккур.


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! 1). Сиз суннатга амал қилинг. 2). Жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat