Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тахоратдаги тартиб

21:51 / 21.03.2018 | Umarova | 3304

Ассалому алайкум! Тахорат вақтида қиблага юзланиш керакми ёки қай томонга қарашни фарқи йўқми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

ТАҲОРАТ ОДОБЛАРИ

1. Қиблага қараб ўтириб таҳорат қилиш. Таҳорат – ибодат. Қиблага қараб ибодат қилиш қандай яхши! 2. Баланд жойда ўтириб таҳорат қилиш. Ишлатилган сувлар бадан ёки кийимларга сачрамаслиги учун бундай ва бундан бошқа қулайликларга эга бўлиш жуда яхши. Мисол учун, совуқ ўлкаларда офтобда таҳорат қилиш кўп яхши бўлса, ўта иссиқ ўлкаларда офтобда таҳорат қилиш кўп ноқулайлик ва қийинчиликлар туғдиради. Шунинг учун таҳорат қилинадиган жой жуда қулай қилиб олинса, яхши бўлади. 3. Таҳорат қилишда узри бўлмаса, бировнинг ёрдамидан фойдаланмаслик. Чунки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам аксар ҳолларда шундай қилганлар. Ибодатда мутавозеълик, ҳамма нарсани ўзи қилиш афзалдир. 4. Таҳорат пайтида гапирмаслик. Балки Аллоҳнинг зикри ва дуо билан машғул бўлиш. 5. Узуги бор одамлар уни қимирлатиб, остига сув етказиши. 6. Оғизга ва бурунга ўнг қўл билан сув олиб, бурунни чап қўл билан тозалаш – қоқиш. 7. Шошилиб қолмаслик учун намоз вақти кирмасидан таҳорат қилиш. 8. Сувни исроф қилмаслик. 9. Ишлатиш осон бўлиши учун таҳорат суви солинган идишни ўнг томонга қўйиб олиш. 10. Қалбдаги ният билан тилдаги гапни бирлаштириш. 11. Ҳар бир аъзони ювганда «Бисмиллаҳ»ни айтиб, дуо ўқиш. 12. Таҳорат қилиб бўлгандан кейин шаҳодат калимасини ва ривоятда келган дуони ўқиш.

عَنْ عُمَرَ  رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ مَا مِنْكُمْ مِنْ أَحَدٍ يَتَوَضَأُ فَيُحْسِنُ الْوُضُوءَ، ثُمَّ يَقُولُ حِينَ يَفْرُغُ مِنْ وُضُوئِهِ أَشْهَدُ أَنْ لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ، وَحْدَهُ لَا شَرِيكَ لَهُ، وَأَشْهَدُ أَنَّ مُحَمَّدًا عَبْدُهُ وَرَسُولُهُ، إِلَّا فُتِّحَتْ لَهُ أَبْوَابُ الْجَنَّةِ الثَّمَانِيَةِ، يَدْخُلُ مِنْ أَيِّهَا شَاءَ رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا الْبُخَارِيَّ وَزَادَ التِّرْمِذِيُّ اللَّهُمَّ اجْعَلْنِي مِنَ التَّوَّابِينَ وَاجْعَلْنِي مِنَ الْمُتَطَهِّرِينَ

Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар сизлардан бирортангиз таҳорат олса-ю, таҳоратини яхшилаб қилса, сўнгра, таҳоратидан фориғ бўлишида: «Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу. Ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва Расулуҳу», деб айтса, албатта, унга жаннатнинг саккиз эшиги очилур ва у хоҳлаганидан кирур», дедилар». Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган. Термизий эса: «Аллоҳумма ижъалний минат таввабийна ва ижъалний минал мутатоҳҳирийн»ни зиёда қилган. Дуонинг маъноси: «Аллоҳим, мени тавба қилувчилардан ва покланувчилардан қилгин». ("Кифоя" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat