Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ривоят бўйича

11:59 / 30.03.2018 | Шавкат | 2818

Ассалому алайкум! Ҳурматли Устозлар, телеграм мессенджерида бир ривоят ўқиб қолдим. Мазкур ривоят саҳихми?
Ривоят: Абу Абдуллоҳ р.а. дедилар: — «Дуо қабул бўладиган соат Жумъа куни асрдан кейинги охирги соат бўлиб, уни умматнинг барча тоияалари улуғлайдилар». Агар саҳих бўлмаса, Жума кунидаги ушбу вақт тўғрисида бошқа қандай маълумотлар бор?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Аввало шу нарсани тушуниб олиш керакки шариатнинг баъзи бир аҳкомлари очиқ-ойдин баён қилинган. Баъзи оят ва ҳадислардан олинадиган ҳукм борасида ҳеч қандай ихтилоф йўқ. Ҳамма саҳобалар, фуқаҳолар ва мужтаҳидлар у оят ва ҳадислардан бир хил нарсани тушунганлар. Яна баъзи бир оят ва ҳадислар борки уни илмини Аллоҳ таоло ва расулига ҳавола қилинган. Уларни муташобиҳ оят ва ҳадислар дейилади. Яна баъзи бир оят ва ҳадислар борки уларнинг ҳукмлари очиқ-ойдин баён қилинган эмас. Шу ўринда саҳоба ва фуқаҳоларнинг ўзаро ихтилофлари бор. Бу нарса баъзилари эътиқодга тегишли бўлса, баъзилари эътиқоддан бошқа масалаларга тегишлидир. Масалан саҳобалар ўртасида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам меърож кечаси Роббисини кўрган ёки кўрмаганлиги хусусида ихтилофлар бўлган. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо кўрган десалар, Оиша розияллоҳу анҳо кўрмаган дейдилар. Лекин бу борада иккисининг ҳам қатъий далили йўқ. Бу борада улар ижтиҳод қилганлар. Ҳеч ким ибн Аббос розияллоҳу анҳумони тарафини олиб Оиша розияллоҳу анҳо залолатда дейишга ёки Оиша розияллоҳу анҳонинг тарафини олиб ибн Аббос розияллоҳу анҳумони залолатда дейишга ҳаққи йўқ. чунки иккисини ўртасини ҳал қилиб берувчи Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўтиб кетганлар ва иккисини аниқ қувватловчи ҳадис ҳам йўқ. Мазҳаблар ҳам аслида шу ердан келиб чиққан. Масалан Омийн ни жаҳрий айтиш. Ҳамма мазҳаб омийнни айтишни суннат дейишади. Лекин жаҳрий айтиш афзалми ёки махфий айтиш афзалми бу борада ихтилоф қиладилар. Иккисининг танлаган йўлига етарлича далиллар бор. Улар буни ҳар томонлама мукаммал ўрганиб чиқишган. Натижа шуки Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ: “Мен барча далилларни ўрганиб чиқиб махфий айтишни афзал деб билдим. Бу менинг ижтиҳодим. Аслида жаҳрий айтишни афзал деб билган томон Аллоҳ таолонинг наздида ҳақ бўлиб менинг ижтиҳодим хато бўлиши ҳам мумкин. Ҳукм чиқариб бериш учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот топиб кетганлар. Бу қиёматда аниқ бўлади” деган натижага келганлар. Бошқа мазҳаб соҳибининг гапи ҳам айни шудир. Улар бир-бирини “Мен Аллоҳ таолони наздида ҳам юзга-юз ҳақман, сен залолатдасан” деган даъволари йўқ. Қадр кечаси ҳақидаги ҳадислар ҳам шу ҳукмда. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан муҳаққақ шу кечада деган ривоят йўқ. фуқаҳолар ижтиҳод қилиб турли фикрларни айтганлар. Бу борада тажрибага ҳам суянганлар. Ҳеч бири бошқа фикрни айтганни залолатга кетганликка ҳукм қилмаган. Сиз келтирган ривоят ҳам ўша ижтиҳодлардан бири. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жума кунида бир ижобат бўладиган вақт борлигини айтганлар, лекин ўша вақт айнан қайси вақт эканлигини зикр қилмаганлар. Зикр қилмасликларида ҳикмат борлиги шак-шубҳасиздир. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat