Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Рўза ойида

17:21 / 22.04.2016 | prostoy | 1494

Ассалому алайкум! Сизларга бир тийнли фойдаси тегмасада, факат Аллоҳ розилиги учун эринмай саволларимизга жавоб бераётганингиз учун раҳмат. Мен ин шаа Аллоҳ рамазон ойи киришидан 3 кун олдин уйланаман. Энди ўзингиз тушунасиз, янги куёв бўламан ва бу кунларни жуда кутганман. Бир ака “рўза ойида кундузи аёлинг билан қўшилиш мумкин эмас” деди. Шу ростми? Рўза ойида қўшилиш мумкин эмасми ёки ҳатто тегиниш ҳам мумкин эмасми? Шу рўза ойида эру хотин ўртасидаги ҳолатни тушунтириб берсангизлар, илтимос. Тўйдан кейин ин шаа Аллоҳ менга фойдали бўлар эди.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Рўза ойида қўшилиш мумкин эмас. Агар қўшилсангиз ўша куннинг қазоси ва 60 кун каффорат тутиб бершингиз вожиб бўлади. Тегинсангиз ғусл вожиб бўладиган ҳолат содир бўлса, рўза очилиб, каффорат вожиб бўлмайди. Рўзадан кейин уйланинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat