Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Гуноҳ

18:59 / 27.07.2016 | неъмат | 1502

Ассалому алайкум! Аёл кўкрагига силикон қўйдириши гуноҳ эмасми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Қаттиқ ва шиддатли гуноҳ. Аллоҳ таоло “Нисо” сурасида марҳамат қилади : لَّعَنَهُ اللّهُ وَقَالَ لَأَتَّخِذَنَّ مِنْ عِبَادِكَ نَصِيبًا مَّفْرُوضًا۝  وَلأُضِلَّنَّهُمْ وَلأُمَنِّيَنَّهُمْ وَلآمُرَنَّهُمْ فَلَيُبَتِّكُنَّ آذَانَ الأَنْعَامِ وَلآمُرَنَّهُمْ فَلَيُغَيِّرُنَّ خَلْقَ اللّهِ وَمَن يَتَّخِذِ الشَّيْطَانَ وَلِيًّا مِّن دُونِ اللّهِ فَقَدْ خَسِرَ خُسْرَانًا مُّبِينًا۝ 118. Аллоҳ уни лаънатлади. (У эса) деди: «Қасамки, бандаларингдан маълум насибани олажакман. 119. Ва уларни адаштираман, хом хаёлларига соламан, уларга амр қилсам, чорваларнинг қулоқларини кесарлар ва уларга амр қилсам, Аллоҳнинг яратганини ўзгартирарлар». Кимки Аллоҳни қўйиб, шайтонни дўст тутса, батаҳқиқ, очиқ-ойдин зиён кўрибди. Яъни Аллоҳ шайтонни лаънатлади, Ўз раҳматидан қувди. Шайтон эса қувилаётган пайтда: «Қасамки, бандаларингдан маълум насибани олажакман», – деди. Яъни «Мени шуларнинг сабабидан лаънатлаяпсан, мен булардан маълум миқдорни ўз йўлимга чиқариб, куфр ва исёнга чорлайман», – деди. Бу ҳақда Имом Муслим ўз «Саҳиҳ»ларида қуйидаги ривоятни келтирадилар: «Қиёмат куни Аллоҳ таоло Одамга: – Дўзахнинг ҳаққини юбор, – дейди. Одам: – Дўзахнинг ҳаққи нима? – деб сўрайди. Аллоҳ: – Ҳар мингтадан тўққиз юз тўқсон тўққизи, – дейди». Демак, бандалар ичида шайтонга тегадиган маълум насиба, яъни дўзахийлар бор. Улар бу дунёда унга эргашганлардир. Сўнг шайтон ўз гапида давом этиб: «Ва уларни адаштираман, хом хаёлларига соламан…» – дейди. Яъни «Бандаларингни тўғри йўлдан – Сенинг йўлингдан адаштираман ва уларни хом хаёлларга соламан – умримиз узун бўлади, маза қилиб юрамиз, қайта тирилиш ҳам, ҳисоб-китоб ҳам, қиёмат ҳам йўқ, деб юраверадиган қилиб қўяман», – дейди. «...уларга амр қилсам, чорваларнинг қулоқларини кесарлар...» Яъни шайтон ўзига эргашган бандаларни қабиҳ ишларга, бемаза одатларга ўргатади. Шундай ишлардан бири – айрим номаъқул ақийдаларга ишониб, чорва ҳайвонларининг қулоқларини кесиб – тилиб қўйишдир. Арабларда баъзи ҳайвонларни гўё Аллоҳга атаб, қулоқлари тешиб ёки тилиб қўйилар ва у ҳайвонларни миниб ёки уларнинг гўштини еб бўлмас эди. Оятдан маълум бўляптики, бу ҳам нотўғри иш экан, буни қилган одам шайтоннинг йўлига юрган бўлар экан. «...ва уларга амр қилсам, Аллоҳнинг яратганини ўзгартирарлар», – деди. «Аллоҳнинг яратганини ўзгартириш» ҳайвонларни ва одамларни бичиш, куйдириш ёки бошқа йўллар билан инсон баданига турли аломатларни солиб, ўзгартиришдир. Бундай ишларни қилганлар ҳам шайтоннинг йўлига юрган бўлади. «Кимки Аллоҳни қўйиб, шайтонни дўст тутса, батаҳқиқ, очиқ-ойдин зиён кўрибди». Демак, инсон учун икки ихтиёр бор, учинчиси йўқ. Ёки Аллоҳни дўст тутиши керак, ёки шайтонни. Бахтли-саодатли бўлай, зиёнга учрамай, деганлар Аллоҳ таолони дўст тутадилар, Унинг йўлига юрадилар. Шайтонни дўст тутганлар эса очиқ-ойдин зиёнга учрашлари ҳақ. Чунки шайтон: يَعِدُهُمْ وَيُمَنِّيهِمْ وَمَا يَعِدُهُمُ الشَّيْطَانُ إِلاَّ غُرُورًا۝ 120. У уларга ваъда берур ва хом хаёлларга солур. Шайтон уларга алдовдан бошқа нарсани ваъда қилмас. Яъни шайтон уларга ёлғон ваъдалар беради ва «Сизлар нажотга эришасизлар, ҳамма яхшилик сизга бўлади», деб хом хаёлларга солади. Аслида эса у ўзига эргашганларга ғурур, бекорчи саробдан бошқани ваъда қилмаган бўлади. Шайтон ўзига эргашган бандаларнинг ёмон ишларини ўзларига зийнатлаб кўрсатади. Ундай одамнинг гуноҳ ишлари ҳам ўзига чиройли кўринади, ноҳақ иши ҳақ бўлиб туюлади. Натижада ўзи гуноҳ қилса ҳам, бахт-саодатдан умид қилади. Бу эса ғурурдан бошқа нарса эмас. Албатта, бундай одамларнинг оқибати яхши бўлмайди. أُوْلَئِكَ مَأْوَاهُمْ جَهَنَّمُ وَلاَ يَجِدُونَ عَنْهَا مَحِيصًا۝ 121. Ана ўшаларнинг жойлари жаҳаннамдир. Ва ундан қочишга жой топа олмаслар. Шайтоннинг йўлига юрганларнинг, уни дўст тутганларнинг у дунёдаги жойлари жаҳаннамда бўлади. Ўша ерда абадий қоладилар. Жаҳаннамдан қутулиш йўлини ҳеч қачон топа олмайдилар. (“Тафсири Ҳилол” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat