Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ўғил фарзанд кўриш учун ҳисоблатиш жоизми?

15:36 / 26.04.2018 | Muhammadrahim | 8627
Ассалому алайкум! Қиз ҳам ўғил ҳам фарзанд лекин авлод давомчиси деб ўғил фарзандни айтишади. Ҳозирги кунда экология ва турмуш шароит туфайли асосан қиз фарзандлар туғилаяпти. Медицинадан маълумки ўғил ёки қизли бўлиш эркак киши қобилиятига боғлиқ. Қизлари кўп бўлган оилалар ҳозирда хисоблатиб ўғил туғиш ҳаракатини қилишяпти. Бу амалиёт УЗИ орқали фолликулометрия усулида амалга оширилади. Шу шариатда жоизми деб сўрамоқчидим. Жавобингиз учун раҳмат.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! Фолликулометрия усулида амалиёт олиб бориш болани ўғил ёки қиз жинсига ҳеч қандай таъсир ўтказа олмайди. Агар ЭКО усулида уруғларни алоҳида олиб, уларни икс игрик храмасомаларни ажратиб, ўғилга тегишли храмасомаларни ажратиб, онанинг уруғи билан урчитиб яна қайтадан онанинг бачадонига солиш билан ўғил туғилишига сабаб бўлиши мумкин. Хитой ва Туркия каби давлатларда бу нарса кенг ривожланган. Биз бу амалиётнинг шаръий ёки ношаръий жиҳатини айтамиз. Валлоҳу аълам!
http://fiqh.uz/maqola/539 

Топ рейтинг www.uz Openstat