Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қумор

00:00 / 10.08.2010 | eski savollar | 2182
Ассалому алайкум ҳурматли устоз. Кириб келаётган моҳирамазон сизга ва барча мусулмонларга муборак бо'лсин.Савол: Бир до'стимиз қумор о'йинига муккасидан кетган. Шуни деб ёлг'он гапиради. Онаси ва оиласи билан ко'п урушади. Шариатимизда шу амалдан қайтариш учун қандай ё'л тутиш керек. Онаси ва аёли бундай ҳолатларда нима қилади.Жавобингиз учун олдиндан раҳмат. Жавобингизни кутиб қоламиз.Аллоҳ сиздан рози бо'лсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Иложи борича бу иш катта гуноҳ эканини тушунтириб, у одамни қайтариш керак. Оила аъзолари бирлашиб ҳаракат қилсинлар. - Аллоҳ таоло Қуръони Каримда қиморни қаттиқ қоралаган:“Сендан хамр ва қимор ҳақида сўрарлар. Сен: «Иккисида катта гуноҳ ва кишилар учун манфаат бор ва гуноҳлари нафларидан каттадир», деб айт. Ва сендан нимани нафақа қилишни сўрарлар. Сен: «Ортиқчасини», деб айт. Аллоҳ шундоқ қилиб сизга Ўз оятларини баён қилади. Шоядки, тафаккур қилсангиз.Демак, Пайғамбар алайҳиссаломдан хамр ва қимор ҳақида сўрашган. Хамр ва қимор ҳақидаги саволга жавоб беришни Аллоҳ таоло Пайғамбар алаҳиссаломга:«Сен: «Иккисида катта гуноҳ ва кишилар учун манфаат бор ва гуноҳлари нафларидан каттадир», деб айт», деб ўргатмоқда. Хамрнинг ҳам, қиморнинг ҳам катта гуноҳ эканлиги аввалдан таҳкидланмоқда. Шу билан бирга, ўша вақтдаги кишиларнинг эҳтиқоди бўйича, манфаатлари ҳам борлиги эслатиб ўтилмоқда. Хамр сотиб пул топишни улар манфаат деб тушунишган. Шунингдек, қиморда пул ютишни, ундан одамларга чўтал беришни ҳам манфаат деб тушунишган. Лекин бунга ўхшаш манфаатлари уларнинг гуноҳи олдида ҳеч нарса эмаслиги ҳам уқдирилмоқда. Хамрнинг жамиятга, шахсга, давлатга ва инсониятга келтирадиган зарари ҳозиргидек кўзга яққол кўринмаган бўлса керак. Эслашимиз керакки, ақлни тўсувчи ҳар бир нарсага хамр дейилади. Унинг номи турлича бўлиши мумкин, пиводан тортиб морфи ва бошқалари ҳам, ҳаммаси ҳаром.Қиморнинг ҳукми ҳам шундай: осонлик билан, меҳнат қилмай, ошиқ ёки карта ўйнабми ёки бошқача номланган ўйинлар ўйлаб чиқарибми, одамларнинг пулини олиш ҳаром. Ҳозирги пайтда қиморнинг ҳам хамрга ўхшаб тури кўпайиб кетди. Инсониятга катта зарар келтирмокда, уларнинг барчаси ҳаром.Аллоҳ таоло бошқа оятда айтади: Эй, иймон келтирганлар! Албатта, хамр, қимор, бутлар ва (фол очадиган) чўплар ифлосдир. Шайтоннинг ишидир. Бас, ундан четда бўлинг. Шоядки, нажот топсангиз.Қимор» аслида арабча сўз, аммо оятда айнан «қимор» сўзи эмас, балки унинг муродифи «майсир» сўзи келтирилган. Бу эса, осонлик билан мол топиш маҳносини билдиради. Яҳни, қиморнинг ҳақиқий маҳносига далолат қилади.Бут ва фол очадиган чўплар ҳақида аввалги оятлар тафсирида етарли маҳлумотлар берилган.Аллоҳ таоло ушбу оятда хамр тановул қилиш ва қимор ўйнаш каби амалий гуноҳларни бутга чўқиниш ва фолбинга ишониш каби куфр ва ширк саналган улкан маҳнавий жиноятларга тенглаштирмоқда. Баҳзи одамлар бутга чўқинишдан қаттиқ ҳазар қиладилар, ўлиб кетса ҳам бу ишни қилишга кўнмайдилар. Аммо ароқни ичаверадилар, қиморни ўйнайверадилар. Фолбинга бориш ҳақида ҳам шу фикрни айтса бўлади. Аллоҳ таоло бу ишларнинг барчасини қўшиб-жамлаб туриб бир хил баҳо бермоқда.«Албатта, хамр, қимор, бутлар ва (фол очадиган) чўплар ифлосдир. Шайтоннинг ишидир», демоқда. Сўнгра иймон келтирган бандаларига хитоб қилиб:«Бас, ундан четда бўлинг», демоқда.Яҳни, мўмин бандаларнинг нажот топишларига, шояд, ушбу ифлосликдан ва шайтоннинг ишидан четда туриш сабаб бўлса, демоқда.Кейинги оятда эса, хамр билан қиморнинг ушбу суранинг сиёқига мос келадиган равишда зарарларини ҳам эслатиб ўтмоқда: «Албатта, шайтон хамр ва қимор туфайли ораларингизга адоват ва ёмон кўришликни солишни ҳамда сизларни Аллоҳнинг зикридан ва намоздан тўсишни хоҳлайдир. Энди тўхтарсизлар?!”Юқорида ўтган оятларда аввалги умматларнинг ҳалокатига уларнинг ораларига тушган адоват ва ёмон кўришлик ҳам сабаб бўлгани эслатилган эди.Бундай ўзаро адоват ва ёмон кўришлик мусулмонлар орасида ҳам пайдо бўлишига хамр билан қимор сабаб бўлиши мумкинлиги таҳкидланмоқда. Хамрнинг шахсга, оилага, жамиятга ва бутун инсониятга келтирадиган зарарлари ҳақидаги маҳлумотлар жуда ҳам кўп, маҳлум ва машҳурдир. Бу ҳақиқатларни бутун дунё – мусулмон ҳам, кофир ҳам, худосиз ҳам, ҳатто ароқхўрлар ҳам яхши билади. Биз у маҳлумотларни такрорлаб ўтирмайликда, ушбу ояти каримада зикр қилинган зарарини – кишилар ўртасида адоват ва ёмон кўришга сабаб бўлишини эслаб ўтайлик. Агар эҳтибор берадиган бўлсак, қаерда ичкилик бўлса, ўша жойдан кўнгилсизлик келиб чиқади. Ичкилик туфайли оилалар бузилгани қанча, ака-укалар, ота-болалар, дўст-оғайни, қўни-қўшнилар бир-бирига душман бўлгани қанча. Ишхона, маҳалла-кўй, тўй-маросим, дам олиш жойлари ва жамоатчилик тўпланадиган ерлардаги адоват ва ёмон кўришларнинг ҳисобига етиб бўлмайди. Ҳозирга келиб ичкилик, ароқхўр давлат раҳбарлари сабабли, мамлакатлар орасига ҳам адоват солмоқда.Шунингдек, қимор ҳам зарари кўп иллатдир. Айниқса, кишилар ўртасига адоват ва ёмон кўришлик солиши ҳаммасидан ўтиб тушади. Буни содда мантиқ ҳам кўрсатиб туради. Ютқизган қиморбоз ўзидан бир дақиқада бир ҳаракат ила катта ёки оз миқдордаги маблағни ютиб олган қиморбозни ҳеч қачон яхши кўрмайди ёки унга ўзини дўст санамайди. Қиморнинг орқасидан чиққан жанжаллар, душманликлар, ёмон кўришлар, қотилликлар ҳақида ҳар доим эшитиб турамиз.Аллоҳ таоло бу икки нарсани – хамр ва қиморни «ифлослик ва шайтоннинг иши», деб атамоқда. Аллоҳ Ўз бандаларига меҳрибон бўлгани учун уларни ифлослик ва шайтоннинг ишидан қайтаради. Нопок таомларни зарарли бўлгани учун ҳаром қилганидек, ифлос ишларни ҳам бандаларига зарарли бўлгани учун ҳаром қилади.Ушбу ояти каримада зикр қилинган ароқ билан қиморнинг зарарларидан иккинчиси – улар одамларни Аллоҳнинг зикридан ва намоздан тўсиши. Бу маҳлум ва тушунарли ҳол. Ароқхўрнинг ароқ ичишининг ўзи Аллоҳни эсламаслигига далил. Ичиб маст бўлиб олгандан кейин эса, умуман эсга олмайди. Намоз ҳам, бошқа ишлар қатори, ароқхўрнинг эсидан чиқади. Шунингдек, қиморга берилиб кетган қиморбоз Аллоҳнинг зикрини ҳам, намозни ҳам унутади. Бу нарса ароқ ва қимор келтирадиган зарарларнинг энг каттасидир. Бошқа жиноятлар шу унутишдан келиб чиқади.

Топ рейтинг www.uz Openstat