Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Таҳажжуд номозининг ракаатлари хақида

14:22 / 03.05.2018 | Nuriddin | 3245

Ассалому алайкум! Мухтарам устозлар, бир қори ака марузаларида Пайғамбаримиз (с.а.в)нинг тахажжуд номозларини охирида тоқ ракаат билан тугатганлар деган экан. Қори акамизнинг айтишларича 11-13 ракаат қилиб тугатган эканлар ва шундай тоқ ракаат билан тугатинглар деб маслахат берди. Шу қанчалик тўғри? Жавоб учун олдиндан раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! Ҳадисда қуйидагича келади: 

عَنْ أَبِي سَلَمَةَ بْنِ عَبْدِ الرَّحْمَنِ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّهُ سَأَلَ عَائِشَةَ: كَيْفَ كَانَتْ صَلَاةُ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فِي رَمَضَانَ؟ فَقَالَتْ: مَا كَانَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَزِيدُ فِي رَمَضَانَ وَلَا فِي غَيْرِهِ عَنْ إِحْدَى عَشْرَةَ رَكْعَةً، يُصَلِّي أَرْبَعًا فَلَا تَسَلْ عَنْ حُسْنِهِنَّ وَطُولِهِنَّ، ثُمَّ يُصَلِّي أَرْبَعًا فَلَا تَسَلْ عَنْ حُسْنِهِنَّ وَطُولِهِنَّ، ثُمَّ يُصَلِّي ثَلَاثًا، فَقُلْتُ: يَا رَسُولَ اللهِ، أَتَنَامُ قَبْلَ أَنْ تُوتِرَ؟ فَقَالَ: يَا عَائِشَةُ، إِنَّ عَيْنَيَّ تَنَامَانِ وَلَا يَنَامُ قَلْبِي. رَوَاهُمَا الْخَمْسَةُ  

Абу Салама ибн Абдурраҳмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «У киши Оиша розияллоҳу анҳодан: 
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг рамазондаги намозлари қандоқ бўлган?» деб сўралганда. «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазонда ҳам, ундан бошқа пайтда ҳам ўн бир ракъатдан зиёда қилмас эдилар. Аввал тўрт ракъат ўқирдилар. Уларнинг гўзаллиги ва узунлигидан асти сўрама. Кейин яна тўрт ракъат ўқир эдилар. Уларнинг гўзаллиги ва узунлигидан асти сўрама. Сўнгра уч ракъат ўқир эдилар. Мен: «Эй, Аллоҳнинг Расули, Витр ўқишдан олдин ухлайсизми?» дедим. У зот: «Эй, Оиша, албатта, менинг кўзларим ухлар, қалбим ухламас», дедилар». 
Бешовлари ривоят қилган.
Шарҳ: Ушбу ҳадиси шариф «Рўза китоби»да ҳам келади. Ана ўшанда Аллоҳнинг хоҳиши ва ёрдами ила яхшилаб ўрганамиз. Ҳозир эса кечасиги намозга тегишли маълумотларни ўрганиб турамиз:
1. Кечасиги намозни тўрт ракъатдан ўқиса ҳам жоиз.
Имом Абу Ҳанифа ушбу ҳадисни ҳужжат қилиб, кечасиги намоз тўрт ракъатли бўлгани афзал, дейдилар.
2. Кечасиги намозни узун ва чиройли қилиб ўқиш кераклиги.
3. Витр намозининг уч ракъат эканлиги.
4. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўзлари ухласа ҳам қалблари ухламаслиги. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat