Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аввал хато қилиб ўқиган намозларни қазосини ўқиш

23:23 / 18 май | Shamsiddin | 375
Ассалому алайкум! Ёшим 28 да. Балоғат ёшим қачон бўлганини билмайман. Намоз ўқишни 15 ёшдан анча олдин бошлаганман (катталарга қизиқиб). Бошида беш вақт намоз ўқир эдим, кейинчалик иймон сусайиб кўп қазо қилдим. Ҳозир билаяпманки бошида ўқиган намозларимда анча хатолар бўлган, лекин илмим ошгани сари уларни тўғрилаб борганман. Қазо намозларини қанча эканлигини ҳисоблашни иложи йўқ. Балоғат ёшиниям. Шунинг учун, шу пайтгача ўқилган барча намозларни қазо ҳисоблаб, балоғат ёшини 15 ёш деб олиб, барча намозларни қазосини ўқиш керакми ёки осонроқ йўли борми? Чунки бу ҳолатда қазо намозлари жуда кўп бўлиб чиқади.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Сиз айтган хатолар намозни бузадиган даражада бўлса ўшаларнигина фарзини қайта ўқиш керак. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat