Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ўрта Осиёга Исломни ёйилиши

16:40 / 03.05.2018 | умидахон | 1072
Ассалому алайкум! Азиз устозлар, Аллоҳ барчамиздан рози бўлсин. Мен билмоқчи бўлган нарса шуки, ўрта Осиёга хусусан Ўзбекистонга ислом дини қандай кириб келган. Раҳматли Шайх ҳазратларининг Ҳадис ва Ҳаёт китобларининг Усмон ибн Аффон ва Али ибн Абутолиб розияллоҳу анҳулар хақидаги жузида ўқишимча, Усмон р.а. даврларида Хоразмга етиб келишган ва қаттиқ қаршиликка учраб қайтишган. Бошқа бир маърузада эшитишимча, Али р.а. Афғонистонгача келганлар ва шу ердан қайтганлар. Улар қаерларга боришса хам у ерда илмни ахолига ўргатишга чиндилган киришганлар. Бизнинг диёримизга ким олиб келган.

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! Қутайба ибн Муслим ал-Боҳилий бошчилигидаги мусулмон фотиҳлар Самарқандга аввал у ернинг аҳолисига Исломга кириш, аҳднома тузиш ёки уруш қилишдан бирортасини танлашни таклиф қилмай, Ислом қоидасини бузган ҳолларида тўғридан-тўғри кириб олдилар. Ерли аҳоли бу иш Ислом қоидасига хилоф эканлигини англаб етганидан кейин халифага шикоят хати юбордилар. Халифа бу ишни кўриб чиқишни қозига оширди. Қози Қутайба ва унинг одамлари Самарқандни ташлаб чиқишлари лозимлиги ҳақида ҳукм чиқарди. Бу дунё тарихида ғолиб халқ қозисининг мағлуб халқ фойдасига чиқарган биринчи ҳукм эди. Қутайба аскарлари билан самарқандликларга узр айтиб чиқиб кетди. Буни кўрган Самрақанд аҳолиси Исломга кирди. Валлоҳу аълам. Алий розияллоҳу анҳу Афғонистонгача етиб келмаганлар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat