Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

ҚАЗО НАМОЗ МАСАЛАСИДАГИ ИЖМОЪ ХУСУСИДА

00:00 / 12.08.2010 | eski savollar | 1746
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу! Муҳтарам устоз сизга бир зарур масалада савол бермоқчи эдим. Яқинда форумда бир биродарнинг ўтмиш қазо намозларининг ўқилиши тўғрисидаги айтилган бир постини ўқиб қолдим. Усулул фиқҳдан илмим йўқлиги сабабли буни сизга ҳавола қилмоқдаман:Ўша биродарнинг постидан иқтибос:Аввал бир биродаримизнинг бу мавзуга доир келтирган иқтибоси: Намозни вақтида ўқимаган одам учун уларнинг қазосини ўқиши лозимлигини билдирадиган бошқа далиллар ҳам кўп. Қазо намозни ўқиш лозимлиги ҳақида сўз юрита бориб аллома Бадриддин Айний ҳанафий ўзларининг «ҳидоя»га ёзган «Биноя» номли кўп жилдли китобларининг иккинчи жилди, 582-бетида қуйидагиларни ёзадилар: "Бу ҳукм уйқу ва унутишга хос эмас. Қачон намозни фосиқлик ёки бепарволик билан тарк қилган бўлса ҳам унга қазо ўқимоқ фарз бўлишига умматнинг ижмоъи собит бўлган". Биринчи биродарнинг иқтибоси тугади.Юқоридаги постдан иқтибос олиб, бошқа биродар қуйидагича жавоб ёзган, айнан қуйидаги постни сизга савол қилиб йўллайман:иқтибос:"Биз намозни бепарволик ва дангасалик билан тарк килиб юрган кишига, казо намоз укиши вожиблигига карши эмасмиз. Балки, айнан шу фикрдамиз. Бирок, бу хакда умматнинг ижмоъси собит булмаган! Бунга далил: Ханбалийларнинг ва яна бир канча уз ихтиёротлари ва таржихотларига эга булган уламоларнинг узгача фикрда булганликларидир. Ижмоъ деганда бир асрдаги мужтахид уламоларнинг иттифоклари тушунилади. Ижмоъ собит булса унга эргашиш вожиб булиб булади. Бу масала мужмаъ алайхи эмас. Юкоридаги "уммат ижмоъси собит булган!" деган гап бироз муболага билан айтилганликка хамл килинади, бундай холат уламолар уртасида куп учрайди валлоху аълам!" Иқтибос тугади.Устоз мазкур масалада барча мужтаҳидларнинг ижмоъси қандай? Юқоридаги дангасалик ва беписандлик билан қолдирилган қазо намозларнинг ўқилиши тўғрисидаги масала уламоларимиз томонидан қандай фиқҳий қоида ва далиллар асосида айтилган. Юқоридаги форумда "ижмоъ собит бўлмаган" деган биродаримизнинг гаплари қай даражада тўғри? Мазкур масалада батафсил тушунтириш бериб ўтсангиз.Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳ! Умиджон Турсинов, Наманган вилояти, Чуст тумани

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Ижмоъ ҳақида олимларнинг ихтилофи бор. Баъзилар ҳамма уламолар ижмоъ қилишлари шарт деса, бошқалари шарт эмас. Дейдилар. Бундан сизлар кўрган ҳолатларга ўхшаш ҳолатлар келиб чиқади. Бу масалада ҳанафийларнинг наздида ижмоъ ҳосил бўлган. Баъзи озчиликларнинг, шу жумладан, сиз билан тортишган шахснинг наздида ижмоъ собит бўлмаган.

Топ рейтинг www.uz Openstat