Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Насроний ва мусулмон киши вафот этса

01:22 / 01.03.2018 | Saidaziz | 3629

Ассалому алайкум! Мени ич ичимдан қийнадиган нарса бу мусулмон — Ўзбекларнинг бир-бирига қилаётган муомаласи. Йўлларда мабодо светафор ишламай қолса хамма хайдовчиларнинг асл башараси намоён бўлади. Вахоланки, шулар орасида 5 вақт намозга қатнайдиганлар хам бор. Бир бирини атайлаб йўлини тўсишлик, менсимаслик, етиб олиб сўкишлик одатий холга айланиб қолди. Энг ачиланарлиси, Жума намозини ўқиб бўлиб автотураргохдан ўз машинасида катта кўчага чиқиб олиш хам кўплаб жанжалларга сабаб бўлмоқда, 5 дақиқа олдин амру-маъруф, нахий-мункар эшитиб чиқишига қарамай.
Мен 8 йил умримни ғайри дин мамлакатида ўтказганман. Булар Исломдан умуман хабари бўлмасада, аммо бир-бирига қилаётган муомаласига қойил қолмасликни иложи йўқ. Бир-бирига хурмати шунчалик юксак-ки улар «Аввал сен ўт кейин мен ўтаман» деган қоидага қаттиқ риоя қилишади. Бир-бирига зулм қилиш улар учун умуман ёд нарса. Шунга сизларга савол : Уларга хам бир-бирига қилган яхши муомаласи учун охиратда қандайдир савоб олиб, қандайдир гунохлари мағфират қилинадими? Бир-бирига била туриб зулм қилган мусулмонларга-чи? Жавобингиз учун раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Охират борасида нажот топиш Аллоҳнинг якка ягоналигини тан олиш ва Унга яҳудийлар каби Узайр алайҳиссаломни шерик қилмаслик, насороларга ўхшаб Ийсо алайҳиссалом ва Жаброил алайҳиссаломларни шерик қилмасликка боғлиқ. Дунё эътибори билан эса бошқа дин вакиллари Аллоҳ таъоло бажаришни ва маҳкам тутишни буюрган сабабларни ва гўзал хулқ деб белгилаган нарсаларга ким амал қилса тараққиётга эришаверади. Бир вақтлар мусулмон бўлиб, юқорида зикр қилинган сифатларга тўлиқ амал қилганлар дунёда ҳам саодат ва иззат-икромда ҳаёт кечирдилар, оят ва ҳадислардаги ваъдаларга мувофиқ охиратда ҳам ин шаа Аллоҳ азиз бўладилар. Кейинчалик шариат буйруқ ва одобларига мусулмонлар амал қилмай хорликка юз тутдилар, ҳозир ҳам давом этмоқда. Ғайридинлар унга амал қилиб тараққиётга эришмоқда. Дин юқорида айтилган тараққиёт сабабларига ким унга амал қилса ким бўлишидан қатъий назар, тараққиётга эришади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat