Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Исломда массаж

00:00 / 14.08.2010 | eski savollar | 1503
Ассалому алайкум Шайх хазратлари....Якинда биз яшаетган жойда бир муаммоли холат булди...Бир узбек киши массаж килиб пул топар экан..эркакларни хамма баданини массаж килар экан ..ишлаетган жойидан пулини олаолмаганидан кейин у киши шу ердаги узбеклар жамиятига ариза килибди ....пулни ундиришиб беришган ..кейин эса пулни ундириб берган йигитлар мендан шу масалани сураб колишди..мен уларга бу мумкин эмас чунки эр кишини аврати бошка киши караши мумкин эмас дедим ва узим уйланиб колдим...тугри айтдиммикан ёки хато килдиммикан...??бировни авратига караш харом деб жавоб бердим....Хазрат ножуя савол берган булсам узр ..Аллохдан сизга узок умр сихат саломатлик сураб дуо киламиз ва Сиздан ота оналаримиз, фарзандларимиз хаккига ва узимизнинг хаккимизга дуо сураб коламиз..

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Албатта, бировнинг авратига қараш мумкин эмас.

Топ рейтинг www.uz Openstat