Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Шайх жаноблари. Рамазон кунларидамиз, Аллоҳим , ҳаммамизнинг тутган рўзаларимизни ва ибодатларимизни даргоҳида қабул айласин.
Сизга саволимни тақдим этишга рухсат бергайсиз. Аллоҳ хоҳласа, яқинда фарзандлик бўлмоқчиман. Ақийқа қилиш ниятим бор. Саволларим шундай:
1. Ақийқа фарзанд туғилгач, неча кундан кейин қилинади?
2. Агар дастурхон ёзмасдан, қўй сўйиб, қўшни ва қариндошларимга гўшт улашсам, Ақийқа ўрнига ўтадими?
3. Агар Ақийқа ўрнига ўтса, қанчасини улашишим керак бўлади?
- Ва алайкум ассалом!
1. Ақийқа фарзанд туғилганининг 7 ёки 14, ёхуд 21-кунларидан бирида қилинса, яхши. Бўлмаса, истаган ва имкон топган вақтда қилинаверади.
2. Ақийқага сўйилган қўй гўштини сиз айтган шаклда тарқатилса, савоби ҳам кўпроқ бўлади.
3. Учдан бирини улашишингиз керак.
Валлоҳу аълам.
Дин ишлари бўйича қўмитанинг хулосаси рақами: 2022 йил 03-07/1077