Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

ХОЛИККА МАЪСИЯТ БУЛАДИГАН ИШДА МАХЛУККА ИТОАТ КИЛИНМАЙДИ

00:00 / 17.08.2010 | eski savollar | 680
Ассалому алайкум мухтарам устоз! Кадрли шайх хазратлари! Сизга бу мавзу остида савол йуллашимга бир вокеа сабаб булди. Куни кеча масжидга тарових намозига борганимда, бир биродарим масжиддан 12 яшарлик углини уйига жунатиб юбормокда, нима гап тинчликми, деб, вазиятни ургансам, масжиддан масжид мутаваллийси болаларни хайдаётган экан. Кунглим бир бузилиб кетди. 1-2 кун илгарирок имом домла хам маърузалари сунггида ёш болаларни масжидга келмасликларини таъкидлаб утганди. Ахир мусулмонлик болаликдан шаклланадику, пайгамбаримиз с.а.в факатгина узини уддалай олмайдиган гудакларни масжидга келишдан кайтарганликлари хакидаги ривоятни биламиз, лекин хозирги масжиддан кувилаётган болаларнинг куплари 10-12 ёки ундан каттарок булган купи балогатга етган болалардир. Айнан уша хадис, яъни "Акли заиф ва ёш болаларингизни масжидлардан четлатинглар" деган хадис матнини масжидга ёпиштириб куйилган. Калбида зарра иймони бор одам бундай холатни курганда калбан эзилади, Аллохнин байтидан исломга чанкок булган фарзандларни хайдашмокда. Балким имом ва мутасаддилар ночор колганликларидан шундай иш килишга мажбур булаётгандирлар. Энг ачинарлиси шуки, имом домламиз маърузаларида Куръон оятларини тафсиридан дарс утиш чогида Аллох ва Унинг расулини барчадан кура яхши куришлик, Расулига эргашишлик хакида маърузалар киляптилар. Бу гуёки узи амал килмаётган нарсани оммага тушунтираётгандек туюлмокда.Саволим шундан иборатки, масжидда булаётган вокеаларга уламоларимиз кандай карашади? Имомларимиз гунохкор булишмокдами? Мазкур масалада тушунтириш бериб утсангиз.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Буни тушунтиришнинг ҳожати йўқ. Ўзингиз ёзиб қўйибсиз-ку!

Топ рейтинг www.uz Openstat