Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аёллар учун масжидлар

10:26 / 10.05.2018 | Музаккар | 945
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, мен хизмат сафари билан Ўзбекистон бўйлаб кўп юраман. Оила аъзоларимни ҳам олиб юраман. Ҳозирда масжидларнинг шароитлари анча яхшиланмоқда. Биз эркаклар учун умуман муаммо йўқ десак ҳам адашмаган бўламан. Лекин кўп жойларда, хусусан, ҳозирда туризм кўп бўлган шаҳарларда, 1-2 та масжидларни инобатга олмасак, аёлларимиз учун умуман шароит йўқ. Мен ўзим яқинда гувоҳи бўлдим, Бухорога водийдан келган онахонлар, эркакларнинг таҳорат хонасига навбат кутиб туришган эдилар. Бундай ҳолат деярли ҳамма вилоятларда кузатиш мумкин. Тошкентда ҳам вилоятлардан келган аёллар учун шароит йўқ. Тўғри, аёллар намозни уйда ўқиши керак. Лекин йўлда юрган аёлларга ҳам шароит қилинса яхши бўлар эди, манимча.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! Бу каби масалаларни ҳал қилиш, Ўзбекистон Мусулмонлари Диний Идорасининг ваколатига киради. muslim.uz сайтига мурожаат қилинг. 

Топ рейтинг www.uz Openstat