Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Хар хил саволлар

16:25 / 10.05.2018 | Salol | 1045
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, мен бир компаниянинг мижозларни қўллаб кувватлаш марказида оператор бўлиб ишлайман. Бизнинг ишхонамизда кўп холатларда бўш вақтларда мижозларни телефон қўнғироғидан сўнг, мижозларни берган саволлари устидан операторлар кулиш холатлари учраб туради ва ёнма-ён ўтирганим учун уларнинг хазилини қулоққа эшитилиб қолади ва мажбуран кулиб юборишга тўғри келади. Лекин ман уларнинг хазилда иштирок этмайман ва эшитмасликка харакат қиламан. Шундай холатларда мен хам гунохкор бўламанми? 2). Олдин кўп қимор ўйнаганман, намоз бошлаганимдан сўнг хамма гунох ишларни ташладим, лекин охирги қимор ўйинида бир танишим ўйинни давом эттириш учун қарз берган эди. Қарзни танишимга қайтарсам бўладими? 3). Е471 моддаси хақида яқинда интернет тармоқларида кўп мулохаза бўлди, у ерда ёзилишича Е471 моддаси тўнғиз ёғи экан ва бу жуда кўп махсулотларда учрайдиган модда экан. Мисол учун Маккофее да, Суперконтик печенияларда, қувватловчи энергетик напиткаларда ва ҳоказоларда.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! 1). Аллоҳ таоло “Анъом” сурасида марҳамат қилади: 

 وَإِذَا رَأَيْتَ الَّذِينَ يَخُوضُونَ فِي آيَاتِنَا فَأَعْرِضْ عَنْهُمْ حَتَّى يَخُوضُواْ فِي حَدِيثٍ غَيْرِهِ وَإِمَّا يُنسِيَنَّكَ الشَّيْطَانُ فَلاَ تَقْعُدْ بَعْدَ الذِّكْرَى مَعَ الْقَوْمِ الظَّالِمِينَ۝ 

68. Оятларимизни (истеҳзо қилишга) шўнғиётганларни кўрган чоғингда, то ундан бошқа гапга шўнғигунларига қадар улардан юз ўгир. Агар шайтон эсингдан чиқарган бўлса, эслаганингдан сўнг золим қавмлар билан ўтирма!
Иймон масаласида зид бўлган қавм билан бирга ўтириш, унс-улфат топиш осон иш эмас. Айниқса, ўша кофирлар мажлисда Аллоҳнинг оятларини масхара қилаётган бўлсалар, уларнинг бу истеҳзоларини тинглаб ўтириш ҳеч тўғри келмайди. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло Ўз Пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «золим қавмлар» – мушрикларнинг ўшандай мажлисларида ўтиришларини ман қилмоқда.
«Оятларимизни (истеҳзо қилишга) шўнғиётганларни кўрган чоғингда, то ундан бошқа гапга шўнғигунларига қадар улардан юз ўгир».
Демак, ундай қавм қурган мажлисга яқинлашиш ҳам мутлақо мумкин эмас. Агар гап нима ҳақида кетаётганидан бехабар ҳолда ёки ушбу амри илоҳийни унутиб қўйиб, улар билан ўтириб қолинган бўлса,
«Агар шайтон эсингдан чиқарган бўлса, эслаганингдан сўнг золим қавмлар билан ўтирма!» деган кўрсатмага биноан, у мажлисдан дарҳол туриб кетиш лозим.
Ушбу оят ғийбат қилинаётган, мазах қилинаётган ҳамда ношаръий ишлар қилинаётган мажлисларга ҳам тегишлидир.
2). Қарзни қайтаришингиз шарт.
3). Шариатимизда икки нарса асосий қоида қилиб олинган.
Биринчиси: Асли ҳаром бўлган нарсанинг шаръий йўл билан ҳалол қилингани собит бўлмагунича у ҳаромлигича қолади.  Масалан, гўшти ейиладиган ҳайвонлар шариатга мувофиқ сўйилмаса, уларнинг қони чиқиб кетмагани ва Аллоҳнинг исмларидан бирортаси зикр қилинмагани учун гўшти ҳаромлигича қолади. Тасмия айтиб сўйилгани аниқ бўлгачгина ҳалол деб ҳукм қилинади.
Иккинчиси: Асли ҳалол бўлган нарсаларнинг бирор йўл билан ҳаром қилингани собит бўлмаса, улар ҳалоллигича қолади.  Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat