Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аллоҳдан қурқув ҳақида

19:01 / 11 май | Sarvarbek | 514
Ассалому алайкум! Ҳозирда юртимизда нашрдан чиққан бир фалсафий китобда шундай фикрлар бор. "Яратувчи борлиқни чексиз меҳр билан яратган, ҳусусан инсонни ҳам. Шундай экан нега инсон энди ўзини меҳр нури билан яратган зотдан қўрқиши керак. Ахир бу қўрқув яратганни меҳрига шубҳа қилиш бўладику" дейилган. (Иқтибосни айнан сўзларимас, маноси). Мен муаллифга шундай савол бердим: динимизда яратувчидан қўрқувга оят ҳадисларда алоҳида тарғиб қилинган, сизни фикрларингиз ақидамизга зидку буни қандай изоҳлайсиз дедим. Муаллиф "мени фикрларим ислом ақидасигамас, сизни диний билимлардан олган ҳулосангизга зид" деб жавоб берди. Саволим шуки: юқорида иқтибосда келтирилган фикрлар динимиз талимотларига қанчалик тўғри келади?

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! Унинг гаплари динимизга зид. Аллоҳдан қўрқиш билан бошқалардан қўрқишни фарқи бор. Инсон Аллоҳдан бошқасидан қўрқса ундан қочади. Аллоҳдан қўрққан эса Аллоҳнинг Ўзига қочади. Аллоҳдан қўрқиш деганда Аллоҳга итоатсиз бўлиб, ҳурматини жойига қўёлмаслик, амрларини тўлиқ адо қилолмаслик тушунилади. Бу худди фарзанд ота-онасини қанчалар яхши кўрмасин уларга оқ бўлиб қолишдан қўрққани кабидир. Оят ва ҳадис, ислом ақийдасига зид бўлган ҳар қандай фалсафа ботилдир. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat