Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қулоқ орқасига укол

19:02 / 11 май | Muslim | 492
Ассалому алайкум! Қулоққа лечения олишим керак эди. Рўза тутиб қулоқ орқасига укол олса рўза очилмайдими? Олдиндан ташаккур.

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! Очилмайди. Мушаклар орасига, ёнбошга укол олиш билан рўза бузилмаслигига уламолар якдил фикр билдирганлар. Бунга далил қилиб, 

وَمَا يَدْخُلُ مِنْ مَسَامِّ الْبَدَنِ مِنْ الدُّهْنِ لَا يُفْطِرُ هَكَذَا فِي شَرْحِ الْمَجْمَعِ 

Терининг орасидан ичкарига ёғ каби нарсаларнинг кириши рўзани очмайди. “Шарҳул Мажмаъ”да ҳам шундай келтирилган. (Фатавои Ҳиндия).
Одатий йўллардан бошқа жойлардан терининг орасига нарса кириши, масалан,  илон чақиб олиши (гарчи томирдан чақсада), совуқ сувда ғусл қилиш натижасида бадан орасидан ичкарига сув ўтиши, рўзани очмаслигига барча уламолар иттифоқ бўлганлар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat