Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Эски қабр тепасидаги хоч

11:47 / 16 май | jobir muhammadiyev | 624
Ассалому алайкум! Қабристонимизда баъзи қабрлар устига хоч қӯйилган (карияларни айтишича анча олдин кўмилган). Хозир хочлар шу ҳолатда тураверадими? Шариатда қандай кӯрсатма бор?

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! Ҳукмини билмаймиз. Буни ўрганиб жавобини берамиз. Фиқҳий китобларимизда мусулмонлар қабристонига мусулмон бўлмаган кишиларни қўйиш жоиз эмас. Мабодо хато билан қўйилган бўлса уларни чиқариб, ўз қабристонларига кўмиб қўйиш керак. чунки мусулмон бўлмаган кишиларга қабр азоби бўлиши ҳамда ёнидаги мусулмонларга ҳам зарари тегиши ҳадисларда келган. 

عَنْ زَيْدِ بْنِ ثَابِتٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: بَيْنَمَا النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فِي حَائِطٍ لِبَنِي النَّجَّارِ عَلَى بَغْلَةٍ لَهُ وَنَحْنُ مَعَهُ إِذْ حَادَتْ بِهِ فَكَادَتْ تُلْقِيهِ، وَإِذَا أَقْبُرٌ سِتَّةٌ أَوْ خَمْسَةٌ أَوْ أَرْبَعَةٌ، فَقَالَ: مَنْ يَعْرِفُ أَصْحَابَ هَذِهِ الْأَقْبُرِ؟ فَقَالَ رَجُلٌ: أَنَا، قَالَ: فَمَتَى مَاتَ هَؤُلَاءِ؟ قَالَ: مَاتُوا فِي الْإِشْرَاكِ، فَقَالَ: إِنَّ هَذِهِ الْأُمَّةَ الْمُحَمَّدِيَّةَ تُبْتَلَى فِي قُبُورِهَا، فَلَوْلَا أَلَّا تَدَافَنُوا لَدَعَوْتُ اللهَ أَنْ يُسْمِعَكُمْ مِنْ عَذَابِ الْقَبْرِ الَّذِي أَسْمَعُ مِنْهُ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَالنَّسَائِيُّ  

Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Бани Нажжорнинг боғида ўзларининг хачирларини миниб борар эдилар. Биз у зот билан бирга эдик. Хачир у зотни олиб қочиб, йиқитиб юборай деди. Қарасак, олтитами, бештами, тўрттами, қабр турибди.
«Манави қабрларнинг эгаларини ким билади?» дедилар.
«Мен», деди бир киши.
«Улар қачон ўлганлар?» дедилар.
«Ширкда ўлганлар», деди.
«Албатта, бу уммати Муҳаммадия қабрларида синовга учрайди. Агар дафн қилмай қўйишингиз бўлмаганида, Аллоҳга мен эшитиб турган қабр азобини сизларга ҳам эшиттиришини сўраб дуо қилардим», дедилар».
Муслим ва Абу Довуд ривоят қилганлар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat