Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Солиҳа жуфт ҳақида ҳадис

17:25 / 18 февраль | Saidnosir | 459
Ассалому алайкум! Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан қуйидагича ҳадис келган деб эшитдим. “Солиҳа аёлда 3та фазилат бўлади: ёри йўқлигида нафсини ва молини ҳимоя қилади, эрини айтганини бажаради ва кўзни қувнатади”. Шу ҳадис саҳиҳми?

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! 

وَقِيلَ: ياَ رَسُولَ اللهِ، أَيُّ النِّسَاءِ خَيْرٌ؟ قَالَ: الَّتِي تَسُرُّهُ إِذَا نَظَرَ، وَتُطِيعُهُ إِذَا أَمَرَ، وَلَا تُخَالِفُهُ فِي نَفْسِهَا وَلَا مَالِهَا بِمَا يَكْرَهُ. رَوَاهُ أَصْحَابُ السُّنَنِ  

«Эй Аллоҳнинг Расули! Қандай аёллар яхши?» дейилди.
«Назар солса, уни хурсанд қиладиган. Амр қилса, унга итоат қиладигани ва ўз жонида ва молида 
(эри) ёқтирмайдиган нарса ила унга хилоф қилмайдигани», дедилар».
«Сунан» эгалари ривоят қилганлар.
Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифда эр учун энг яхши хотиннинг баъзи сифатлари ҳақида сўз кетмоқда:
1. «Назар солса, уни хурсанд қиладиган».
Демак, эр назар солса, хурсанд қиладиган аёл энг яхши аёлларда бўладиган сифатларга эга бўлар экан.
Бу аёлнинг ташқи қиёфаси, кийиниши, ўзини тутиши ва ахлоқ-одоби каби нарсаларни ўз ичига олади. Энг яхши аёл бўлиш умидидаги қизларимиз, аёлларимиз ушбу нарсаларга алоҳида эътибор беришлари керак. Эрларининг кўзларига доимо хурсанд қиладиган равишда кўринишга ҳаракат қилишлари лозим.
2. «Амр қилса, унга итоат қиладигани».
Эрга итоаткор бўлиш аёлларнинг энг гўзал, энг яхши сифатларидан биридир.
Албатта, бу ерда шаръий рухсат берилган ишлар доирасида итоаткорлик ҳақида сўз кетмоқда. Гуноҳ ишларда итоат қилиш мумкин эмас.
Чунки Холиққа маъсият ишларида махлуққа итоат қилинмайди.
Эр оила бошлиғи бўлганидан кейин оила аъзолари, жумладан, аёл унга итоат қилиши керак.
Эрига итоаткор аёл энг яхши сифатлардан бирига эга бўлган аёлдир.
Эрига итоат қилмайдиган аёлни мутлақо яхши аёллар қаторига қўшиб бўлмайди.
3. «Ўз жонида ва молида (эри) ёқтирмайдиган нарса ила унга хилоф қилмайдигани».
Бошқача қилиб айтганда, энг яхши аёл сифатига соҳиба бўлмоқчи бўлган аёл эрига ёқмайдиган ишларни қилмаслиги керак.
Чунки шу туфайли оилада уруш-жанжал чиқиши, ўзининг ҳаловати йўқолиши, ҳатто оила бузилиб кетиши ҳам мумкин.
Яна аёл киши ўз молини эри ёмон кўрадиган нарсаларга сарфламаслиги лозим. Ана шунда у энг яхши аёлнинг яна бир сифатига эга бўлади.
Ушбу ҳадисда зикр қилинган уч сифатни ўзида мужассам қилган аёл энг яхши аёллардан бўлишига шубҳа йўқ.
Мўмина-муслима аёл-қизларимиз ушбу ҳадиси набавийда зикр этилган олиймақом сифатларни ўзларида мужассам қилишга ҳаракат этмоқлари лозим.
Шу билан бирга, жажжи қизчаларимизни ёшликларидан ана шундай гўзал сифат соҳибалари қилиб тарбияламоғимиз зарур. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat