Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Дуо ҳақида қисқача...

00:00 / 31.08.2010 | eski savollar | 501
Ассаламу алайкум устоз яна бир саволимизга жавоб берсангиз мин фадлика!Савол: Бир қори биродаримиз Пайг'амбаримиз Муҳаммад с.а.в. қо'л очиб дуо қилганларида, дуони тугатгач қо'лларини юзларига сурар эдилар деганди. Лекин Саҳиҳи Бухорийда о'қишимизча юзларига сурганликлари ҳақида келмаган. Шунга аниқлик киритиб берсангиз...Юзга суришликми ё сурмаслик... Аллоҳ сиздан рози бо'лсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон дуода икки қўлларини кўтарсалар уларни юзларига суртмасдан туриб қайтармас эдилар».Абу Довуд ва Термизий ривоят қилган.Дуонинг одобларидан бири икки қўлни кўтариб дуо қилгандан кейин қўлларни юзга суртишликдир. Бухорийдан бошқа муҳаддислар кўп.

Топ рейтинг www.uz Openstat