Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аллоҳнинг исмлари ва сифатлари

00:00 / 13.09.2010 | eski savollar | 926
Ассалому алайкум Устоз! Соғлиқларингиз, аҳли оилангиз яхшими? Сизга 2 та саволим бор эди.1. Малумки Аллоҳнинг исмлари ва сифатлари бор. Бу ҳақда ман сизнинг "Сунний ақидалар" китобингиздан ўқиб ўргандим. Лекин манда Аллоҳнинг сифатлари тўғрисида савол пайдо бўлди. Ўзи сифат дегани нима? Аллоҳнинг сифатлари деганда нимани тушуниш керак? Аллоҳнинг исмлари ва сифатини адаштириб юборяпман. Аллоҳнинг исмларидан сифатлари келиб чиқадими? Устоз сиздан илтимос Аллоҳнинг сифатлари ҳақида китобингиздан ҳам соддароқ қилиб тушунтириб берсангиз қандай этиқодда бўлишни.2. Устоз "Аллоҳнинг иродаси", "Инсон иродаси" жумлаларини китобларда кўп учратаман. Шу жумлалардаги "ирода" сўзининг маноси нима?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Исм Аллоҳ таолога қўйилган номдир. Мисол учун, Роҳман, Роҳийм каби. Сифат эса, Аллоҳ таолога изофа қилинади. Мисол учун, Аллоҳнинг қудрати. Аллоҳнинг раҳмати.- Исм билан Аллоҳга дуо қилса бўлади. Ё Аллоҳ! Ё Роҳийм! Каби. Сифат билан Аллоҳга дуо қилиб бўлмайди. Ё қудратуллоҳ! Ё важҳуллоҳ! Каби.- Аллоҳнинг исмларини қўшиб бандаликни ифода қилиш мумкин. Абдурроҳман, Абдурраҳийм каби. Аммо Аллоҳнинг сифатларини қўшиб бандаликни ифода қилиб бўлмайди. Мисол учун, Абдулирода ёки Абдул машийҳа деб бўлмайди.- Аллоҳнинг исмларидан сифат олса бўлади. Мисол учун, Ал-Ҳайй исмидан Ҳаёт сифати, Қадийр исмидан қудрат сифати. Аммо Аллоҳнинг сифатларидан исм олиб бўлмайди. Мисол учун, Аллоҳнинг истиво сифати бор. Ундан У зотга Муставий деган сифатни олиб бўлмайди.2. Ирода сўзининг маъноси хоҳиш – истак.

Топ рейтинг www.uz Openstat