Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Рўзамда шубхам бор

18:54 / 07.06.2018 | Xoji | 1195
Ассалому алайкум! Рўзадор холатимда, милким қонаб оғзимга маза берса ва мен ушбу холатда туфугим ичимга ўтган ёки ўтмаганлигини аниқ билмай, шу кунги рўзани охиригача тутиб кейин шубхалансам қазо менга вожибми?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! Шубҳа билан рўза очилмайди. Шариатда “Ал яқийн лаа язуулу бишшакк” деган қоида бор. Яъни аниқ пок нарса шубҳа билан нопокка айланмайди. Қолган нарсаларни ҳам шу қоидага солинаверади. Масалан таҳорати аниқ бор инсон таҳорати кетган ёки кетмаганида шубҳа қилиб қолса шакк билан таҳорат кетмайди. Сизни ғолиби гумонингиз ютиб юборганингизга бўлса қазосини тутинг.  Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat